Latest news

15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  33 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  37 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18

Ҳакамликдан яна катта футболга қайтишига нима сабаб бўлди? Фарғонада футбол пасайганми? Отабек Ҳайдаров билан интервью News

Ҳакамликдан яна катта футболга қайтишига нима сабаб бўлди? Фарғонада футбол пасайганми? Отабек Ҳайдаров билан интервью

Яқинда сайтимизда ўз вақтида "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Турон" клубларида тўп тепган ҳужумчи Отабек Ҳайдаровнинг ҳакамлик фаолиятини бошлагани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Бироқ айни пайтда ушбу футболчи Қирғизистоннинг "Нефтчи" клубида тўп тепмоқда. Хўш нима учун футболчи қарорини ўзгартирди? Шу ва бошқа бир нечта саволлар билан Отабек Ҳайдаровга юзландик. 


- Ўтган мавсумда "Турон" сафида ўйнаб жамоа билан Про лигага йўлланма олдингиз. Бироқ июнь ойида ҳакамликни бошлаганингиз ҳақида хабарлар чиқди.  Ростдан ҳам катта футболни якунлаб ҳакамликка ўтганмидингиз? 

- Тўғри таъкидладингиз. Ўтган мавсум якунларига кўра "Турон" билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритдик. Шундан сўнг Малдив чемпионати вакилидан таклиф бўлгани учун жамоадан кетишга қарор қилдим. Бунинг айрим сабаблари бор. Декабрь ойида Малдивга етиб бордим. 3 ой яхши ўйнаб юрдим. Кейин эса жароҳатлар кўпайиб кетди. Шундан сўнг фаолиятимни тугатиш мақсадида уйга қайтдим. Ҳакамликка ўтганим рост. 

- Қарорингизни ўзгариши нима билан боғлиқ? Ҳакамлик қийин, энг кўп танқидлар, эътирозлар остида қоладиган соҳа ҳисобланади...

- Ростдан ҳам ҳакамликка ўтдим. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди. Лекин билдимки жуда оғир касб экан. Ҳамма футболчилар, мураббийлар айниқса мухлислар нафрат кўзи билан қарашни бошлашди. Бу ҳолат менга тўғри келмаслигини тушуниб етдим. Ҳакамлик соҳасида ишлаётган ҳаммага сабр-тоқат тиладим. 

- Эшитишимизга қараганда айни пайтда катта футболга қайтгансиз ва Қирғизистоннинг "Нефтчи" клубида ўйнаяпсиз...

- Ушбу клубда олдин ҳам тўп тепганман. Менга бегона эмас. Биринчи маротаба ўйнаётганим йўқ. Худога шукур ҳозирда ҳаммаси яхши. 

- "Турон" жамоасининг бу йил Суперлигадаги иштирокига қандай баҳо берасиз?

- "Турон" жорий мавсумда биринчи маротаба Суперлигада қатнашмоқда. Фикримча омад етишмаяпти. Боиси ҳар бир учрашувда жуда яхши ўйнашмоқда. "Турон", "Қўқон-1912" иштирокидаги ҳамма ўйинларни кўриб бораман. Ғалабалар ҳам бўлади. Уларга омад ва зафарлар тилайман. 

- Фарғонадаги барча жамоада ўйнагансиз. "Нефтчи" Про лигада, "Қўқон-1912" ва "Турон" пастки ўринларда юрибди. Барибир ҳамма натижага қараб баҳо беради. Сизнингча Фарғонада футбол пасайганми?

- Йўқ, пасайган дея олмайман. "Нефтчи"нинг олдига Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Бу йўлда улар жиддий кураш олиб бормоқда. Худо хоҳласа жорий йилда элитага қайта олишади. "Турон" ва "Қўқон-1912"га юқорида айтганимдек омад етишмаяпти. Яйпандаги футболга бўлган эътиборни кўриб одамни ҳаваси келади. Бу клублар ўз сўзларини айтишларига ишочим комил. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика