Latest news

09:50МЮ сардорига нарх қўйди  0 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  0 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  3 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  5 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0

Ҳакамлар ва назоратчилар янги мавсум олдидан аттестациядан ўтадилар News

Ҳакамлар ва назоратчилар янги мавсум олдидан аттестациядан ўтадилар

Олий ва биринчи Лига, футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги ҳамда бошқа мусобақалар учун ҳакам ва назоратчиларни малакасини ошириш мақсадида жисмоний тайёргарлик, ҳакамлар ва назоратчилар учун ўйин қоидалари бўйича аттестациядан ўтиш ҳақида ЎФФ президенти буйруғи эълон қилинди.
Унга кўра, 2014 йилги мавсум олий ва биринчи лига, шунингдек Ўзбекистон Кубоги ҳамда бошқа мусобақалардаги ҳакамлик савияси ва сифатини ошириш мақсадида 20 январ - 22 февраль кунлари футбол қоидалари ва жисмоний тайёргарлик бўйича аттестация жараёни ташкил этилади.

Футбол мураббийлари ва ҳакамлари Республика мактабида ҳамда ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси билан биргаликда 2014 йилги мусобақалар учун ҳакам ва назоратчиларни аттестациядан ўтказиш ва улар учун ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш мақсадида беш босқичдан иборат модул ишлаб чиқилди.

1-Босқич: 20-22 январь (Назоратчилар малакасини ошириш бўйича курслар)
2-Босқич: 27-31 январь (Ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини)
3-Босқич: 3-7 февраль (Ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини)
4-Босқич: 10-14 февраль (Ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини)
5-Босқич: 17-21 февраль (Ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика