Latest news

11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  4 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  7 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2

Ҳакамлар Суперлиганинг 18-туридаги ўйинларда нечта хатога йўл қўйишди? Россиялик экспертимиздан баҳсли қарорлар таҳлили News

Ҳакамлар Суперлиганинг 18-туридаги ўйинларда нечта хатога йўл қўйишди? Россиялик экспертимиздан баҳсли қарорлар таҳлили

Шунингдек, 17-турдан кўчирилган икки ўйиннинг ҳам вазиятларини таҳлил қилдик.

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев Суперлиганинг 18-тур ўйинларидаги баҳсли ҳакамлик қарорларини таҳлил қилди. Унда 17-турнинг кўчирилган икки ўйини ҳам борлигини қўшимча қиламиз.


❌ "Олимпик" - "Турон"

ВИДЕО

Менимча, ҳакам ўзининг дастлабки қарорини бекор қилиб хато қилди. VAR эса вазиятга хато аралашмоқда. Биринчидан, "Турон" ўйинчисининг тўпни олишдаги ҳаракати жуда қўпол. Ҳар доим футболчи тўпни ноқулай қабул қилиш пайтида узоқлаштириб юборса ва кейинчалик бундай ҳаракат билан олиб қўйишда таваккал қилади. Сакраш ва парвоз фазаси бор. Эътибор юқори кўтарилган ўнг оёққа қаратилганди, у рақибнинг оёғига тишлар билан бироз тегмоқда. Аммо, эътибор берилса, иккинчи оёқ (чап) майсага тегиб турибди, аммо тишлар ишлатилмоқда ва "Олимпик" футболчисининг тўпиғига аниқ тегмоқда. Юқори тезлик, қарши ҳаракат ва сакраш фазасининг барчаси ҳакамда "Турон" ўйинчисини четлатиш учун барча асосни беради. Шунингдек, ҳар қандай қарорда ҳам VAR ҳакамлари вазиятга аралашмасликлари керак бўлганини қайд этмоқчиман, сабаби қизил карточка учун ҳам, сариқ карточка учун ҳам сабаблар бор.


✅ ОКМК – "Нефтчи"

ВИДЕО

Менимча, ҳакам ОКМК фойдасига пенальти белгилаб, VAR эса вазиятга аралашиб тўғри қилди. Тананинг юқори қисмидаги жуда енгил контакт, бу ўзаро рўй бермоқда ва унинг ташаббускори ОКМК ҳужумчиси. Бу контакт фол ҳисобланмайди. Аммо, оёққа тўқнашув бор, у "енгил" эмас: "Нефтчи" ўйинчиси тўлиқ оёғи билан рақиб тўп билан ҳаракатни давом эттиришни хоҳлаган пайт зарба берди. Тўғри қарор.


❌ ОКМК – "Нефтчи"

ВИДЕО

Жуда нозик вазият. Фикримча, ҳакам ёрдамчиси "ўйиндан ташқари ҳолат"ни қайд этиши керакмасди. Ўйинчилар деярли битта чизиқда туришибди, бу ерда фақатгина исботлаш қийин бўлган қандайдир сантиметрлар ҳақида гапириш мумкин, шу сабаб бундай вазиятларни ҳужум фойдасига қайд этиш қабул қилинган. Аммо, ассистент "Нефтчи" ўйинчисида ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этган бўлса ва офсайд чизиғи бўлмаса, VAR ҳар қандай қарорга аралаша олмайди. Шунингдек, "Нефтчи"ниг 19-рақамли ўйинчиси камерада ОКМКнинг 3-рақамли ўйинчиси оёғини тўсмоқда. Бундай вазиятларда офсайд чизиғини аниқ қуриш муаммоли масала. Ҳакам ёрдамчиси ушбу вазиятда "Нефтчи" футболчисига ўйнашга бериши керак эди.


❌ ОКМК – "Нефтчи"

ВИДЕО

Менимча, ҳакам ОКМК ўйинчисининг қизил карточкасини бекор қилиб хатога йўл қўйди. VAR чегаравий вазиятга аралашиб хато қилмоқда. Ҳакамларда биринчи вазиятда бўлганидек ("Олимпик" - "Турон" ўйинида), қизил карточка кўрсатиш учун барча асослар бор эди. Яккакурашга киришишда юқори тезлик бор, оёқ ОКМК футболчиси тўпга биринчи бўлиб ўйнашга улгурган пайт майсадан юқори кўтарилган. Аммо, у бунинг оқибатлари ҳақида ўйлаши керак эди: тишлар бор, аммо урғуни бунга бермаган. Шу сабаб ҳакамларнинг дастлабки ОКМК ўйинчисини жиддий қоида бузилиши сабаб четлатиш қарорини қўллаб қувватлаш мумкин эди.


✅ "Бунёдкор" - "Бухоро"

ВИДЕО

Менимча, ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди. Икки ўйинчи ҳам бир-бирини ушлади, шу сабаб "Бунёдкор"нинг ҳужумкор футболчиси сўнгги паллада йиқитишни бироз ошириб юбормоқда. У аввалига "Бухоро" ўйинчиси томон ҳаракат қилди, улар курашда қўлларини ишлатган ҳолда бир-бирлари билан тўқнашишди. VAR тўғри аралашмади.


✅ "Сурхон" - "Насаф"

ВИДЕО

Такрорий вазиятга кўра, тўп "Насаф" ҳимоячисининг ўнг қўлига, елка соҳасига тегди. Қўл танага ёпишган ҳолатда эди, шу сабаб бу ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарори тўғри эканлигини англатади. Вазиятни аниқ кўрган ҳакамнинг ажойиб позициясини қайд этаман. VAR вазиятга  тўғри аралашмади.


✅ «Қизилқум" - "Пахтакор"

ВИДЕО

"Қизилқум" ўйинчисининг яққол фоли ва истиқболли ҳужумни бузгани учун сариқ карточка, сабаби "Пахтакор" ўйинчиси рақиб жарима майдончасидаги эркин ҳудудга кирди. VAR бу ерда аралаша олмайди. Менимча, ҳакам пенальти эмас, жарима зарбаси белгилаб тўғри қилди, сабаби фол жойи жарима майдончаси чизиғигача эди.


✅ «Қизилқум" - "Пахтакор"

ВИДЕО

Менимча, ҳакам "Қизилқум" фойдаси пенальти белгилаб тўғри қилди. Эҳтиётсизлик сабаб фол, сариқ карточка талаб этилмайди. Видеодан қарасак, "Пахтакор" ўйинчиси рақиб олдида тартибсиз югурмоқда ва уни қадамидан тўхтатмоқда. Бу мудофаа ўйинчиси оёғининг ён ёки орқа қисмидаги ҳаракат учун жавобгарликни бўйнига оладиган вазияти. Узатмадан сўнг вақтида жойини эгаллаган ҳакамнинг яхши позициясини қайд этаман.


✅ «Қизилқум" - "Пахтакор"

ВИДЕО

"Пахтакор" ҳимоячисининг қўлига тўп тегдими ёки йўқ, буни аниқ кўриш учун такрорий вазиятда яна рекурслар етмаяпти. Қўллар дарвоза чизиғида бўлса ва улар ҳатто табиий ҳолатда бўлса ҳам, у голдан маҳрум қилганда деярли ҳар доим жазоланади. Шу сабаб, ҳакамнинг яққол гол уриш имкониятидан айириш учун қизил карточка кўрсатишини қўллаб-қувватлайман. VAR  тўғри аралашмади.


❌ "Навбаҳор" - ОКМК

ВИДЕО

Ҳакам "Навбаҳор" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатиши ва жарма зарбаси белгилаши керак эди. Доим, бир ўйинчи бош билан ўйнаса, рақиб эса ушбу вазиятда оёқ билан ҳаракат қилса, у жазоланиш учун таваккал қилади. Ҳатто у тўпга сониялар қолганда теккан бўлса ҳам, у эҳтиётсиз ҳаракат қилди. У ўз ҳаракатини ижро этар экан, рақибининг хавфсизлиги ҳақида ўйламади.


↺ "Навбаҳор" - ОКМК

ВИДЕО

Умуман олганда, бу назорат-интизом комиссиясига савол ва унинг бу вазиятни қандай қайд этишига боғлиқ. ОКМК ўйинчиси ҳеч қандай провакацион ҳаракат қилмади, шунчаки трибуналарни олқишлаб қўйди. Балки захира ўриндиғида йўл олаётгандаги қисқа қарсаклари трибунани жунбушга келтиргандир.


✅ "Металлург" - "Сўғдиёна"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди. Параллель югураётган ва позиция учун курашаётган икки футболчи ўртасидаги елкама-елка вазиятдаги оддий ўйин контакти. "Металлург" ҳимоячиси томонидан ушлаб қолиш, итариб юбориш йўқ. Яхши жойни эгаллаган ҳакамнинг позициясини қайд этаман.


❌ "Нефтчи" - "Андижон"

ВИДЕО

Ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни хато қайд этди. Ассистент учун енгил вазият, у майдоннинг ўртасида бўлган "Андижон" ўйинчисини (5-рақам) ўтказиб юборган. Ўйинчилар ҳаттоки чизиқда ҳам эмас эдилар, ҳужумчи эса "захира билан" ўрин эгаллаганди.

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика