Latest news

19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   1 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  64

Ҳакамлар қаҳрамонга айланган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА News

Ҳакамлар қаҳрамонга айланган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА

Кеча Олий лига 26-тур учрашувлари давом эттирилди.

Турнинг марказий учрашуви Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтди. Унда "Пахтакор" клуби "Бунёдкор"ни қабул қилди. Қуйида ана шу беллашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Пахтакор" – "Бунёдкор" 1:0

Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент), А.Сидоров (Тошкент), Д.Сайлавов (Тошкент), А.Шукруллаев (Тошкент).

Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Н. Лутфулин

Гол: Камолиддин Тожиев 85


Кечаги учрашувни томоша қилиш учун 5 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди.



Ҳар икки жамоа бош мураббийлари Шота Арвеладзе ва Миржалол Қосимов ўйиндан олдин ҳам, кейин ҳам бир-бирларига нисбатан ҳурматда эканликларини кўрсатишди.



"Бунёдкор"нинг бошланғич таркиби. Афсуски, "Пахтакор" фотографининг шарофати билан кеча ғолиб бўлган томоннинг жамоавий сурати ўзидан бошқа ҳеч бир сураткашда бўлмади. Ваҳоланки, ундан ташқари яна 5 нафар ҳамкасбимиз ўша ерда эди. Бу ҳолат биринчи маротаба рўй бериши эмас ва кейинги сафар бундай ҳолатнинг олди олинади деб умид қиламиз.



Учрашув кескин курашлар билан бошланди.



Ҳар икки клуб футболчилари майдонда борини бериб ўйнашга ҳаракат қилишди.



Шиддатли бошланган биринчи бўлимнинг иккинчи ярми анча сокин тарзда ўтди.



Бош ҳакам Азиз Асимовга футболчи жуда кўп бор эътироз билдиришди.



Ҳакамларнинг қарорлари "қалдирғочлар"ни ғазаблантирди.



Шота Арвеладзе шогирдларига эътироз билдирмоқда.



Отабек Шукуров жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.



Аввалига гол ҳисобланиб, кейин бекор қилинган ҳолат.



Ҳакамларнинг қарорлари кеча Миржалол Қосимовни кўп маротаба ажабланишга мажбур қилди.



Афсуски, кеча ҳаммаси "ok" бўлмади...



"Пахтакор" футболчилари голни нишонлашмоқда. Ўша вазиятда ён чизиқ ҳаками кўзини юмиб олган бўлса керак, акс ҳолда бундай оффсайдни кўрмаслиги мумкин эмасди.



Минг афсуски, кеча 2-бўлимда Азиз Асимов "Бунёдкор"ни футбол тили билан айтганда - "Хуштакка ўтқизиб қўйди".



Кечаги кун қаҳрамонлари.



Кечаги ўйинга мана шу сурат биргина изоҳ бўла олади.


"Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>> Олий лига


Толибжон Қосимов

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика