Latest news

09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  0 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  1 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  1 07:56ЦСКА тасдиқлади  5 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  3 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  52 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   2 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  2 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1

Ҳакам "Фейеноорд"нинг голидан сўнг, уни бекор қилиб, рақиб жамоа учун пенальти қўйиб берди (видео) News

Ҳакам "Фейеноорд"нинг голидан сўнг, уни бекор қилиб, рақиб жамоа учун пенальти қўйиб берди (видео)

"Фейеноорд" ва "Витесс" ўртасидаги Голландия Суперкубоги учун баҳсда ўйин ҳаками Данни Маккели жуда ғалати қарор қабул қилди.

Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида "Витесс" ҳужумга ўтди ва Тиме Матавже "Фейеноорд" жарима майдончасида йиқитилди, ҳакам эса ўйинни давом эттириш мумкинлигини кўрсатди. "Фейеноорд" қарши ҳужумда гол урди, бироқ ён ҳакам "Витесс" футболчисига нисбатан қоидабузарлик бўлганини маълум қилди.

Ҳакам вазиятга ойдинлик киритиш ниятида такрорий видеолавҳалардан фойдаланди. Содир бўлган воқеани кўрган бош ҳакам "Фейеноорд"нинг голини бекор қилди ва "Витесс"га 11 метрлик жарима зарбаси тепишга имкон берди. Пенальтидан сўнг ҳисоб 1:1га айланди.

Баҳс пенальтилар сериясигача етиб борди ва унда омад "Фейеноорд"га кулиб боқди (4:2).

TAS-IX эмас


Кўчириб олиш (скачать)

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика