Latest news

01:46Сунъий интеллект "Олтин тўп" номзодларини ўзбек клублари либосларида тасвирлади  0 01:32Бундеслига. "Боруссия" Д ишончли ғалабага эришди  0 01:09Ўзбекистон термасининг Нидерландияга қарши ўйинолди машғулоти ГАЛЕРЕЯ  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" 90+9-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди  2 00:29Россия. Ашурматов антиқаҳрамонга айланган учрашувда "Рубин" ўз майдонида мағлуб бўлди  2 00:05Максим Шацких: "Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. "Ал-Васл" сафида бор-йўғи 2та маҳаллий футболчи бор"  5 23:47Жаҳон чемпионати олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди  0 23:28Тожикистон термасининг Тошкентдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бундеслиганинг 3-тури старт олмоқда! "Боруссия" Д ўз майдонида дебютантни қабул қилади  0 22:51Виталий Левченко: "1 очкога муносиб эдик"  6 22:22"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин санаси ўзгарди  5 22:06Жамшид Саидов: “Мезбонлик мақомидаги ўйинларимиз ҳам сафар учрашуви каби ўтаяпти”  4 21:58Иван Бошкович: “Ҳозирдан "Насаф”ни чемпион дея олмаймиз"   11 21:45Суперлига. "Пахтакор" - "Нефтчи" 0:0  0 21:28Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"да "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  82

"Ҳафта юлдузлари" News

"Ҳафта юлдузлари"

Ўтган ҳафтада Европа яшил майдонларида бир қатор қизиқарли тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Ўтган ҳафтада ўзининг чиройли ва ёрқин ўйинлари билан ёдда қолган футболчилар билан таништириб ўтамиз. Кучли бешлик чемпионатларида бир қатор муҳим ва катта қарама-қаршиликлар бўлиб ўтди. Ўша учрашувларда ўзини ҳар томонлама кўрсата олган футболчилар, яъни "Ҳафта юлдузлари"ни аниқлаймиз.


Демак дарвозада "Аталанта" посбони Андреа Консильини танладик. Ушбу посбон "Аталанта"нинг "Болонья" устидан ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Бу дарвозабон бир қатор "сейв"лар уюштириб, ўз дарвозасини ишончли қўриқлай олди. "Аталанта" ушбу мавсумда еврокубоклар учун курашмоқда. Агарда жамоа еврокубокларга йўлланма берувчи ўринни эгаллай олса, унда Андреа Консильининг хизматлари бўлиши табиий.


Гулам Фаузи. Ҳимояда Гулам Фаузи ўз ўрнини топа олди. "Наполи" ҳимоячиси "Ювентус" билан бўлган баҳсда жуда ишончли ҳаракат қилди ва жамоасининг ҳужумларида ҳам фаоллик кўрсатгани мақтовга лойиқ.


Даниэль Карвахаль. Ушбу ҳимоячи "Реал" жамоасининг ғалабасига ўзининг ўлушини қўша олди. Ушбу ўнг қанот ҳимоячиси нафақат ҳимояда, балки ҳужумларда ҳам қўшилиб турди ва рақиб дарвозасига гол киритишга ҳам эришди.


Альваро Домингес. "Боруссия М" ҳимоячиси Альваро Домингес ҳам бу ҳафтада қолган ҳимоячилардан ажралиб турди ва рақиб жамоа дарвозасига гол уришга ҳам эришди. Одатда бу футболчи рақиб посбонларини кўп ранжитиб туради. Лекин бу сафар нафақат рақиб посбонини ранжитди, балки ҳужумчиларга ҳам ортиқча имконият бермади.  


Энди ўрта чизиқ. Ярим ҳимоячиларга навбат.
Марко Ройс. "Боруссия Д"нинг тиниб-тинчимас футболчиси бу турда ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Марко Ройс жамоаси 2:0 га ютқазиб турган пайтда ўзини кўрсата олди. "Штутгарт" дарвозасига кетма-кет учта тўп йўллаб, хет-трик қайд этди ва жамоасига иродали ғалабани тақдим этди. Ортиқча изоҳга не ҳожат!


Рахим Стерлинг. "Ливерпуль" таркибида "Тоттенхэм" билан бўлган ўйинда Стерлинг ўзининг фаоллиги билан ажралиб турди. Ушбу вингер яқин келажакда катта футбол юлдузига айланиши мумкин. "Тоттенхэм" ҳимоясини шу куни ушбу футболчи анча тер тўкишга мажбур эта олди.


Кака. "Милан" жамоасининг ушбу турдаги энг яхши футболчиси Кака "Ҳафта юлдузлари" қаторидан жой олишга муносиб. Ушбу ярим ҳимоячи рақиб дарвозаси томон иккита зарба йўллади ва барчаси гол билан якунланди.


Гарет Бэйл. "Реал"нинг "Райо Вальекано" устидан қозонилган ғалабанинг асосий сабабчиси бу Бэйл. Гарет Бэйл рақиб дарвозасига иккита гол йўллади ва "Реал"нинг уч очкони қўлга киритишида асосий ролни ўйнади.


Энди навбат снайперларга.


Уэйн Руни. "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятдан ғалаба сари бошлаган футболчи Уэйн Руни бўлди. Аввалига пенальтидан ҳисобни тенглаштира олди ва орадан бир неча дақиқа ўтиб, жамоасининг ва ўзининг иккинчи голини киритди. Шу киритилган голлардан кейин МЮ яна икки бор рақиб посбонини ранжита олди. Уэйн Руни эса ғалабага асосий сабабчи бўлди.


Клаудио Писарро. Ниҳоят "Бавария" чемпионликни расмийлаштирганидан сўнг, Гвардиола ушбу қария футболчига асосий таркибдан жой берди. "Хоффенхайм"га қарши кечган ўйинда жанговор дурангдаги асосий қаҳрамон  айнан Клаудио Писарро бўлди. Одатда кам ўйнайдиган, аммо майдонга тушса голсиз тарк этмайдиган ушбу футболчи жамоасининг барча голида қатнашди. "Бавария" очко йўқотган ўйинда фақатгина шу футболчига ҳеч қандай эътироз йўқ. Иккита гол ва битта голга ҳаммуаллифлик.


Лука Тони. Яна бир қария ҳужумчи бу турда порлади. Ёки порлашда давом этмоқда. "Верона" ҳам "Аталанта" сингари еврокубоклар учун кураш олиб бормоқда Италия чемпионатида. "Верона"нинг снайпери Лука Тони шу куни рақиб дарвозабони икки бор ранжитди. 40 ёшни қарши олай деб турган ушбу футболчи тўпурарлар пойгасида иштирок этмоқда. Қойил Лука Тони! 


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика