Latest news

14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  0 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  4 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  1 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  3 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  16 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  21 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  9 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  1 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  8

Ҳафта рамзий терма жамоаси News

Ҳафта рамзий терма жамоаси

Футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг 2-тур беллашувлари 9-15 декабрь кунлари бўлиб ўтди.
Қуйида тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвозабон:
Акмал Хазратқулов ("Дўстлик-AIN")



Қаршиликлар дарвозабони иккинчи турда ҳам ҳаммадан кам тўп ўтказиб юборди. Етакчиларга қарши учрашувларда Хазратқулов жамоанинг энг ишончли қуролига айланади. Акмал 2-турда гол ҳам урди. "Пахтакор"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқасида ён чизиқдан ошириб берилган тўпни тўхтатмасдан ҳамкасби қўриқлаётган дарвозага йўллади.

Ўйинчилар:
Даврон Чориев ("Ардус")



CA талқинига кўра, иккинчи турнинг энг яхши футзалчиси деб топилган Даврон Чориев рамзийга биринчи бўлиб киритилди. "Ардус"ни бир қатор етакчилар тарк этгач, айнан Даврон клубнинг асосий кучига айланди. У турда энг кўп гол урган ўйинчига айланди. Бешта баҳсда рақиб дарвозабонларини 11 маротаба ранжитишга муваффақ бўлди.

Ислом Аҳмедов ("Турон-С")



Андижоннинг "Турон-С" жамоаси биринчисидан фарқли ўлароқ иккинчи турни яхши ўтказди. Учта ғалаба бир қарашда жуда ҳам камтардек кўринган клуб учун ижобий натижа. Ушбу ғалабаларда жамоа сардори Ислом Аҳмедовнинг ҳиссаси катта бўлди. У ўзининг олтита голи билан андижонликларга тўрт поғона юқорилашга катта ёрдам берди.

Самандар Очилов ("Когон")



Рамзийнинг навбатдаги вакили "Когон" аъзоси Самандар Очилов. Бухороликларнинг турдаги сермаҳсул ўйинига ўзининг 9та голи билан катта ҳисса қўшди. Биринчи турда ўзини яхши кўрсата олмаган футзалчи иккинчи турда "очилди".

Дилшод Ирсалиев ("Олмалиқ")



Ўзбек футзалида иккита ўйинчи ҳеч қаримайди. Биринчиси Баҳодир Аҳмедов бўлса, иккинчиси Дилшод Ирсалиев. Олий лига 2-тур рамзий терма жамоасининг сўнгги вакили "Олмалиқ" сафида тўп тепаётган Дилшод Ирсалиев. У турда 6та тўп киритди. Лекин, бу рўйхатга киришининг сабаби голларининг сонида эмас, уларни қандай урганлигида. Ирсалиев ҳозир ҳам бирга-бир вазиятларда "Қирол".

Олий лига. 2-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Акмал Хазратқулов ("Дўстлик-AIN")
Ўйинчилар: Даврон Чориев ("Ардус"), Ислом Аҳмедов ("Турон-С"), Самандар Очилов ("Когон"), Дилшод Ирсалиев ("Олмалиқ").
Захира: Машраб Одилов ("Ардус"), Соҳиб Нарзуллаев ("Когон"), Андрей Шлема ("Олмалиқ"), Феруз Фахриддинов ("Дўстлик-AIN").

Толибжон Қосимов
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика