Ҳафта ўртасида: А Серия 4-тур превьюси
30 aug 2022 13:50
News
Ҳафта ўртасида: А Серия 4-тур превьюси
"Сассуоло" - "Милан"
Кирьякопулоснинг сафга қайтиши "Сассуоло" учун қувонарли хабар бўлди. Бироқ Траоре ва Романья ҳамон жамоасига ёрдам беролмайди. Ҳужум олдида ўтган учрашувда гол уришга улгурган Пинамонти ҳаракатланади. "Милан" тез орада "Интер"га қарши ўйнашини ҳисобга олиб, ротация қилиши мумкин. Асосий таркибда Салемаркис ва Ребич, шунингдек, Браим Диас тушади. Жируга эса дам берилиш эҳтимоли бор, агар майдонга тушса ҳам, захирадан ўйнайди. Майдон марказида кўп бор шикастлангани сабаб Круничдан сюрпризлар кутишнинг ҳожати йўқ.
Жамоалар охирги марта учрашишганида, "Милан" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ҳозир ҳам "россонери" фаворит. Букмекерлар "нероверди"нинг ғалабасига унчалик ишонишмаяпти, аммо "Сассуоло" муносиб қаршилик кўрсата олишини унутмаслик лозим.
Sassuolo |
Serie A . Round 4 30/08/2022, 22:30 0
:
0
Finished
|
AC Milan |
Stadium: Stadio Mapei - Citta del Tricolore, 18053 spectators
Referee: Giovanni Ayroldi
"Интер" - "Кремонезе"
"Интер" ротация қилиши мумкин. Ромелу Лукаку баҳсни ўтказиб юборади, бироқ Чалханоглу сафга қайтиши керак. Госенс ён чизиқда, марказда эса Аслани ҳаракатланиши мумкин. "Кремонезе" катта эҳтимол билан тажрибали ҳимоячи Кирикешга ишонч билдиролмайди, лекин ўйлашимча, Альвини рақиб даражасидан келиб чиқиб, таркибга жуда катта ўзгартириш киритмаса керак. Дессерс-Окереке ҳужумчилар жуфтлиги майдонга туширилиши мумкин.
Сўнгги марта ушбу рақиблар 10 йил аввал ўзаро беллашишган, ўшанда "Интер"нинг қўли баланд келган (4:1). Айни дамда миланликлар фаворит эканига умуман шубҳа йўқ. Қолаверса, "қора-кўклар" ўтган тур "Лацио"дан қабул қилиб олинган мағлубият аламини олиши керак. Ҳа, меҳмонларга осон бўлмаслиги турган гап.
Inter Joaquin Correa - 12', Nicolo Barella - 38', Lautaro Martinez - 76' |
Serie A . Round 4 31/08/2022, 00:45 1
:
3
Finished
|
Cremonese David Okereke - 90' |
Stadium: Giuseppe Meazza, 44999 spectators
Referee: Francesco Fourneau
"Наполи" - "Лечче"
Спаллетти имкон борлигидан фойдаланиб, ротация қиладими ёки янги футболчиларга кўникиш учун яна ҳам кўпроқ вақт беришга қарор қиладими? Қизиқ савол аслида. Майдонга тушиши мумкин бўлганлар ичида Ндомбеле ва Распадорининг имкониятлари энг юқори ҳисобланади. Демме ва Уна эса ҳозирча жамоага ёрдам бера олишмайди. "Лечче" устози Марко Барони аввалги баҳсдагидан фарқли ўлароқ, нималарнидир ўзгартиришга уриниб кўради. Аммо мураббий ҳимоячилар Дермаку ва Четин хизматларидан фойдалана олмайди.
Жамоаларнинг охирги тўқнашувида "Лечче" сафарда 3:2 ҳисобида ғолиб бўлган. Шунга қарамай, "Наполи" яққол фаворит ҳисобланади. Спаллетти жамоаси "Фиорентина" билан ўйинда очко йўқотди. Шундай экан "Лечче" неаполликлар учун ғалаба йўлига қайтиб олишда қулай рақиб бўлиши мумкин.
SSC Napoli Eljif Elmas - 27' |
Serie A . Round 4 01/09/2022, 00:45 1
:
1
Finished
|
Lecce Lorenzo Colombo - 31' |
Stadium: Diego Armando Maradona, 40000 spectators
Referee: Matteo Marcenaro
"Ювентус" - "Специя"
Анхель Ди Мария яқин орада сафга қайтиши кутилмоқда, аммо бу учрашувни аргентиналик ўтказиб юборишга мажбур. Леонардо Бонуччида ҳам худди шунақа вазиятда. Ўтган ўйинда анча фаол бўлган Хуан Куадрадо бу сафар ҳам ҳужумга яқиндан ёрдам бериши кутилмоқда. Балки ҳужумда жамоанинг янги аъзоси Аркадиуш Миликни кўрармиз?! "Специя" ҳақида гапирадиган бўлсак, йўқотишлар кам эмас. Эдкалнинг дисквалификацияси буларга қўшимча бўлди. Шундай экан, марказда Мехди Бурабиянинг ўзи жонбозлик кўрсатишига тўғри келади. Нзолага ҳужумда Даниэле Верде ёрдам беради.
Ўтган сафар "Ювентус" 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилган, лекин ўйин туринликлар учун осон ўтган деб бўлмайди. Ҳозир эса "кекса синьора"га негадир осонроқ бўладигандек бир ҳис бор. "Специя" ҳеч кимга очко совға қилмаслигини исботлаб бўлган, бироқ бу мавсум жамоанинг сафар ўйинларидаги ишлари юришмаяпти. "Интер" майдонига ташрифда ҳам Лука Готти шогирдлари айтарли қаршилик кўрсата олишмади.
Juventus Dusan Vlahovic - 9', Arkadiusz Milik - 90' |
Serie A . Round 4 01/09/2022, 00:45 0
:
2
Finished
|
Spezia |
Stadium: Allianz Stadium, 35709 spectators
Referee: Andrea Colombo
"Рома" - "Монца"
Жозе Моуриньо қанотларни Челик ва Залевскига ишонади, "Рома" бу нуқталарда рақибга босим ўтказишга ўрганган. Ҳужумда эса сюрпризларни кутмасак ҳам бўлади, Абрахам ва Дибала жуфтлигига Эл-Шаарави ёрдам берса керак. "Монца" эса Мота ва Мари хизматларидан ҳали ҳам фойдалана олмайди. Яна бошқа жароҳатланганлар ҳам йўқ эмас. Ҳужумда бор умид Петанья ва Капраридан бўлади. Бу икки футболчи бу мавсум ҳозирча гол уришни уддалай олишмади.
"Рома" фаворитлигига ҳеч кимнинг шубҳаси бўлмаса керак. Мавжуд муаммоларга қарамай, "бўрилар" ва "Монца" футболчилари бошқа-бошқа даража вакиллари ҳисобланади. "Жалороси" ўйиннинг илк дақиқаларидан ҳужумга ташланиб, масалани тезроқ ҳам қилишга интилса керак.
Roma Paulo Dybala - 18', Paulo Dybala - 32', Roger Ibanez - 61' |
Serie A . Round 4 31/08/2022, 00:45 0
:
3
Finished
|
Monza |
Stadium: Stadio Olimpico, Rome, 41908 spectators
Referee: Marco Piccinini
Сергей Румянцев
Comments