Latest news

21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  0 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  4 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  9 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0

Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин News

Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин

Пеп Гвардиола 2025/26 йилги мавсум якунлангач "Манчестер Сити" бош мураббийлиги лавозимини тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди The Times.

54 ёшли каталониялик мураббий ҳали ўз келажаги ҳақида қарор қабул қилмаган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Гвардиола ҳар доим шартномаларини охиригача бажарган, аммо манбаларнинг айтишича, кейинги ёзда унинг кетиши эҳтимолдан холи эмас.

Таҳлилчиларнинг фикрича, 2026 йил Пеп учун кетиш учун қулай вақт бўлиши мумкин — жамоа таркиби янгиланди, мураббий барча совринларни ютди ва ўн йил бир клубда ишлаш катта муддат ҳисобланади.

Шу билан бирга, "Манчестер Сити"га қарши 115 та молиявий қоидабузарлик айбловлари бўйича қарор ҳали чиқарилмаган. Клуб айбловларни рад этмоқда ва ўзини оқлайдиган "ишончли далиллар" борлигини билдирган.

Гвардиола 2023 йилда ҳам: "Мен ҳатто Биринчи лигада бўлса ҳам "Сити"ни бошқараман", — деган эди.

Пепнинг клубда қолишида катта ролни раиси Ҳальдун ал-Муборак ўйнаган. Улар ўртасида яхши муносабатлар бор. Шунингдек, Гвардиола янги спорт директори Угу Виана билан ҳам яхши ишлаб келмоқда — унинг меҳнатсеварлиги ва ёпиқ муҳитдаги мулоқотга очиқлиги Пепни ҳайратга солган.

Айни пайтда, сўнгги мавсум мураббийдан жуда кўп куч талаб қилгани айтилади. Гвардиола кейинги ёзда кетадими-йўқми, бу унинг янги куч топа олишига боғлиқ бўлади.

Клуб эса эҳтимолий ворисни топиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Пеп зарурат бўлса, кейинги бош мураббий танловида маслаҳат беришга тайёр.

"Манчестер Сити" ичида собиқ сардор Венсан Компани катта қўлловга эга, аммо у яқинда "Бавария" билан 2029 йилгача шартнома имзолаган. Шунингдек, "Марсель" бош мураббийи Роберто Де Дзерби ва "Борнмут"ни бошқараётган Андони Ираола ҳам клуб раҳбарияти диққат марказида.

Аввал Гвардиола "Сити"дан кейин Италияда ишлашни режалаштирган, аммо сўнгги йилларда Серия А даражаси пасайгани сабабли, энди унинг терма жамоа мураббийлигига тайинланиши эҳтимоли юқори деб баҳоланмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика