Latest news

09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  2 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  7 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  65 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0

Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман" News

Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"

Пеп Гвардиола Эрлинг Холанд мақтади.

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола бугун "Эвертон"га қарши ўйинда дубль қайд этиб, учрашув тақдирини ҳал қилган Эрлинг Холанд ҳақида гапирди.

"Терма жамоалар ўйинларидан кейинги танаффусдан сўнг одатдаги биринчи тайм бўлди. Биз тўп эгалигини назорат қила олмадик, бу осон кечмади. "Эвертон" ва Дэвид Мойес ажойиб иш олиб бормоқда. Сифат юқори даражада, узун паслар ва тажрибали ҳимоячилар мавжуд. Уларга қарши ўйин услубини топганимиздан сўнг, яхшироқ ўйнай бошладик.

Холанд тўрт ёки беш гол урмагани учун афсусдаман. Жиддий айтадиган бўлсам, мен ҳақиқатан ҳам мамнунман, бироқ биз фақат унга таяниб қололмаймиз, бизга бошқа ўйинчилар ҳам керак. Қанотдаги ўйинчилар, ҳужумкор ярим ҳимоячилар ҳам олдинга интилишлари ва гол уришни бошлашлари лозим. Ўйинни шундай ташкил қиламизки, Эрлингни паслар ва сифатли қўллаб-қувватлаш билан таъминлаймиз, аммо бошқалар ҳам фаол бўлишлари зарур.

Бизда аниқ гол уриш имкониятлари бўлди ва улардан фойдаланишимиз керак эди. Бу даражада ўйинчилар ўзларидан кўпроқ талаб қилишлари лозим. Савино, Жереми [Доку], Тижани [Рейндерс] - улар гол уришлари керак, акс ҳолда биз ўзимиз хоҳлаган натижага эриша олмаймиз.

Тўпни олдинга яхшироқ етказа бошладик ва ҳозирда Эрлинг бизнинг асосий футболчимизга айланди," деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.

Rating: +3   

Comments

   
19 oct 00:43:22
Mаъруф Муродов
Яна бир маръа чиқарилар шуни, 3-марта бўлади. Эртага эрталаб фақат.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика