Latest news

13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  0 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  0 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  4 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  11 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  10 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  2 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  18 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  16 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15

Гвардиола: "Сўнгги 4 ўйинда "Юнайтед"га гол урган ягона жамоа биз бўлдик" News

Гвардиола: "Сўнгги 4 ўйинда "Юнайтед"га гол урган ягона жамоа биз бўлдик"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳужумчи Эрлинг Холанднинг уч ўйиндан буён гол ура олмаётгани ҳақида гапирди.

"Балки, биз якуний пасларни камайтириб ташлагандирмиз. Тўпни унга оширишга ҳаракат қилдик, бироқ Шоу ва Варан уни қўриқлаётганини ҳам ёддан чиқармаганмиз. Вазиятлар яратиш осон эмас. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонидаги сўнгги ўйинларда фақатгина битта гол ўтказди.

Ўша голни биз урдик - фақатгина биз уларнинг дарвозаси ёнида сўнгги пасни бера олдик. "Юнайтед"нинг шу сифатига тан бердим. Уларнинг таркибидаги футболчиларнинг сифати жуда юқори.

Биз ҳам яхши ўйин кўрсатдик. 6 йилдан буён биз шундай темпни ўтказяпмиз. МЮ эса яхши ҳимояланди ва вазиятларини кутди. Керакли вазиятлардан фойдаланди. Бундай рақибларни дарвозадан 30-40 метр узоқда тутиш керак. Акс ҳолда уларнинг тезкор ҳужумчилари нима қилаётганини кўрдингиз", - деди Гвардиола.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика