Гвардиола Силванинг "Манчестер Сити" билан янги шартномаси борасида фикр билдирди
29 nov 2025 12:43
News
Гвардиола Силванинг "Манчестер Сити" билан янги шартномаси борасида фикр билдирди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Бернарду Силва клуб билан 2026 йилнинг ёзида якунига етадиган шартномасини узайтиришига умид билдирди.
Январдан португалиялик бошқа жамоалар билан дастлабки музокараларни олиб бориши мумкин бўлади.
"Бернардуга энг яхши тилакларни тилайман. Агар у қолишга қарор қилса, мен фақат хурсанд бўламан. Лекин ҳозирча бу ҳақда тўғридан-тўғри гаплашмадик. У тўққиз йилдан буён клубда ва келажаги борасида қарорни клуб билан бирга қабул қилади”, - деди Гвардиола.
Бернарду Силва "Манчестер Сити" сафида 2017 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда ва шу вақт ичида 6 марта Англия чемпиони бўлган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 32 млн еврони ташкил этади.
Link :
Source : skysports.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Comments