Гвардиола: "Мен "Ливерпул"га уларнинг мураббийидан кўра кўпроқ ишонаман"
22 oct 2022 10:54
News
Гвардиола: "Мен "Ливерпул"га уларнинг мураббийидан кўра кўпроқ ишонаман"
Пеп Гвардиоланинг фикрича, у "Ливерпул"га Юрген Клоппдан кўра кўпроқ ишонади.
Тахминан икки ҳафта олдин мерсисайдлар бош мураббийи "Ливерпуль" энди Премьер-лига чемпионлиги учун курашда иштирок этмаслигини айтганди.
"Мен "Ливерпул"га унинг мураббийидан кўра кўпроқ ишонаман. Жаҳон чемпионати олдидан бор-йўғи 10 тур ўтди ва ҳали яна бир қатор ўйинлар, жумладан, еврокубоклар, кубок мусобақалари, жароҳатлар бор...
Агар 6-7 ўйин қолган бўлса, ҳа ["Ливерпуль" чемпионлик пойгасидан чиқиб кетганди] шундай деб айтсам бўларди. Аммо бор-йўғи 10 тур ортда қолди – ҳали миллиардлаб нарса содир бўлиши мумкин", – деди "Манчестер Сити" устози.
10 та ўйиндан сўнг "Ливерпуль" АПЛда 7-ўринга жойлашган, иккинчи ўриндаги "Сити"дан эса 7 очко ортда қолмоқда.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments