Latest news

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Гвардиола: “Ман Сити ҳар йили босимни ҳис қилмоқда, чунки биздан ЕЧЛ ғолиблигини кутишмоқда” News

Гвардиола: “Ман Сити ҳар йили босимни ҳис қилмоқда, чунки биздан ЕЧЛ ғолиблигини кутишмоқда”

“Шаҳарликлар” бош мураббийи “ ЕЧЛ чорак финалида “Лион”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳар йили менга бир хил савол билан мурожаат қилишади. Ҳа,   ўзига яраша босимни ҳис қилаяпмиз, ахир биздан ЕЧЛ да ғалаба қозонишимизни кутишмоқда. Биз ҳам албатта қўлимиздан келганича ушбу совринни қўлга киритишга уриниб кўрамиз, бошқа жамоалар сингари. Биз ушбу йўлни охиригача босиб ўтишга тайёрмиз, бироқ рақибларимиз ҳам анойилардан эмас. Чорак финалнинг илк иккита ўйини ушбу босқичда осон ўйинлар бўлмаслигини кўрсатиб берди. Эртанги ўйин ҳам бундан мустасно эмас.

Ҳаммаси финалга тенг битта ўйинда ҳал бўлади. Хатолардан ҳоли бўлишга интиламиз, акс ҳолда бунинг учун бизни жазолашлари мумкин. Ғалаба қозониш учун барча ишни амалга оширамиз.

“Реал”ни ютишимиз муҳим эди. Чунки улар ЕЧЛни қироли ҳисобланишади. Аммо бир учрашувдан иборат плей офф баҳсида эса ҳар нарса рўй бериши мумкин. Бу ўйинда ҳеч ким фаворит эмас. 

“Лион” билан яхши танишмиз. Ажойиб ўйин услубига эга жамоа. Тезкорлик, рақиб дарвозаси олдида агрессивлик жамоани кучли томонлари эканлиги аниқ. 

Руҳий тайёргарлик ҳам бу ўйинда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Беллашув финал ҳуштагидан кейин якунига етади. Учрашувда режаларимизни амалга оширишга уриниб кўрамиз. Йигитларим ўйинга тайёр”, деди Гвардиола.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика