Гвардиола "Манчестер Сити"нинг 31 ёшли футболчисини қўйиб юборади
21 jul 2017 11:45
News
Гвардиола "Манчестер Сити"нинг 31 ёшли футболчисини қўйиб юборади
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Коларов клубни тарк этади.
31 ёшли футболчи хизматларига "Рома" қизиқиш билдирмоқда, манкунианлар эса футболчини ушлаб қолмоқчи эмас. Бу ҳақда "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола маълум қилди.
"Жамоада қолишни истамайдиган футболчилар билан ишлашни ёқтирмайман. Унда Римга йўл олиш учун катта имконият бор. Коларов кетмоқчи эканлигини айтди. Унга энг яхши ниятларимни тилайман" - дейди Гвардиола.
Олдинроқ, сербияликнинг Римга кўчиб ўтишига унинг катта маоши (4,5 млн. евро) ҳалақит қилиши мумкинлиги эълон қилинган эди.
Link :
Source : ВВС Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments