Гвардиола: "Манчестер Сити" билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни хоҳлайман"
11 apr 2023 15:30
News
Гвардиола: "Манчестер Сити" билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни хоҳлайман"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни исташини айтди.
"Мен Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни жуда хоҳлайман. Лекин бунга муносиб бўлиш керак. Эртага "Бавария"га қарши баҳсда биринчи қадамни босишга ҳаракат қиламиз.
Бу саволни менга "Манчестер Сити"ни бошқара бошлаганимдан бери, 6-7 йилдан буён беришади. Биз ҳар мавсумда Чемпионлар Лигасини ютишга уриндик, аммо рақиблик қилган жамоалар ҳам яхши эди. Майкл Жордан 6 марта NBA чемпионлигини қўлга киритган, аммо бу вақт ичида у 16 мавсум ўтказган", – деди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола Чемпионлар Лигасида "Барселона" билан икки марта ғолиб чиққан.
Link :
Source : Manchester Evening News
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments