Latest news

17:10Гонконга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  0 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  3 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  14 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7

Гвардиола Левандовскининг келажаги ҳақида фикр билдирди News

Гвардиола Левандовскининг келажаги ҳақида фикр билдирди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскининг келажаги ҳақида гапирди.

Польшалик ҳужумчи Мюнхен клубини ёзда тарк этиш истагини билдирганди, бироқ немис гранди раҳбарияти ўз етакчисини шартнома муддати (2023) тугагунига қадар қўйиб юбориш ниятида эмас.

"Бавария" Левандовскини "Барселона" ёки бошқа клубга сотадими-йўқми, буни билмайман, лекин у исталган жамоага мослаша олади", - деди Гвардиола.

33 ёшли футболчи ўтган мавсум "Бавария" сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гвардиола Мюнхен клубида Левандовски билан бирга ишлаган. Улар биргаликда икки марта Германия чемпионлигини қўлга киритган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика