Latest news

14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  0 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  0 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  34 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  1 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  5

Гвардиола: "Кристал Пэлас" чуқур ҳимояланди" News

Гвардиола: "Кристал Пэлас" чуқур ҳимояланди"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Кристал Пэлас" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

"Тажрибамга кўра, бу ерга келсак, доимо қийналамиз. Ушбу стадиондаги ўйинлардан кейин миямдан доим бир гап ўтади, улар қанчалар яхши ўйнаган бўлишса, биз ҳам шундай зўр ўйнадик. Ушбу стадионда доимо кўпроқ гол уришни истаймиз.

Уларда яхши қуроллар бор: Уилфрид Заа, Мишель Олисе, Эберечи Эзе - ажойиб ҳужумчилар ва доимо рақиб дарвозаси олдида катта хавф бўлиб туришади. Совуққон футболчилар бўлгани учун уларни тўхтатиш учун баъзида сабр ҳам қилиш керак бўлади.

Барчадан мамнунман, бироқ бизга қарши ҳужумлар етишмади. Қачонки рақиблар 6 футболчи билан чуқур ҳимояланса, Холанд учун алоҳида футболчи ажратилса, доимо қийин бўлади. Ундан ташқари, Гюндоган ҳам доимий таъқиб остида бўлди.

Холандга қарши рақиблар чуқур ҳимояланади. Хулиан Альварес ҳам бизга керак. У марказда бугун асқотди ва имконият бўлди. Гюндоган ҳам таркибдаги муҳим футболчилардан бири, у пенальти ишлади, Холанд эса ишни якунлаб қўйди.

Канселу кетганидан кейин бизда қанот ҳимоячилари етишмаяпти. Таркибда Кайл Уокер ҳамда Серхио Гомес қолган ҳолос. Тўрт марказий ҳимоячи билан ўйнаяпмиз ва шунда ҳам рақибдан кучли бўлиб турибмиз. Барча тўрт марказий ҳимоячилар ажойиб футболчилар, шу сабабли улар яхши ҳимояланишди", - деди Гвардиола.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика