"Гвардиола – энг яхши мураббий, унинг ёрдамчиси бўлишни хоҳлайман". Руни хатолари, замонавий футбол ва Ван Галга муҳаббати ҳақида (катта суҳбат)
01 mar 16:22
News
"Гвардиола – энг яхши мураббий, унинг ёрдамчиси бўлишни хоҳлайман". Руни хатолари, замонавий футбол ва Ван Галга муҳаббати ҳақида (катта суҳбат)
"Ҳозир футболда ҳамма Гвардиоланинг ортидан такрорламоқда. Мен ўзимникини олиб кирмоқчи эдим, аммо ўхшамади". Ўйин услуби ва мураббийлик хатолари ҳақида
Пеп Гвардиолани энг яхши деб атади!
Невилл: "Бир неча кун олдин бокс учрашуви бўйича музокаралар ўтказаётганинг ҳақида маълумот чиқди. Бу ҳақиқатми, сен боксда иштирок этишинг мумкинми?"
"Ким билади... Мен билан одамлар боғланди, буни муҳокама қилдик, аммо ҳозирда мураббийлик фаолиятимга эътибор қаратмоқчиман. Боксни яхши кўраман, тез-тез отам билан спарринг ўтказганмиз, тоғам эса зал хўжайини. Менга боксни кўриш ёқади".
Невилл: "Нега мураббийлик ишига қайтишни хоҳлаяпсан?"
"Футбол соҳасини мени жалб қилади. Албатта, телевизордаги экспертлик ёки шунга ўхшаган қаергадир кетишим мумкни, аммо мураббийликка яқин бўлмоқчиман, бу ишда мукаммалашиш ёқади. Ичимдан ишга қайтишга қанақадир интилиш бор.
Менга маълум бир футболчилар билан нималарга эришганим, уларни кучайтирганим ҳақида гаплашиш ёқади. Ҳозирда мураббийлик иерархиясида энг пастдаман, аммо юқорига ҳаракат қилишни хоҳлайман".
Невилл: "Сен фақат Чемпионшип ва ундан юқоридаги таклифларни кўриб чиқасанми? Ёки Биринчи ва Иккинчи лигадаги жамоани олишга қаршимасмисан?"
"Биринчи ва Иккинчи лига жамоаларини рад этмайман – бунгача айтганимдек шунчаки яхшиланишга уриняпман.
Атиги 38 ёшдаман – биламан каттароқ кўринаман, аммо 38даман, бош мураббийлик фаолиятимда аллақачон уч клуб бўлди. Шундай экан тажриба бор, ҳатто турлича: масалан, "Дерби"да маъмурий ишларни ҳал қилганмиз, "Бирмингем"да эса бошқа ишлар бўлган. Шундай экан, мен тажриба йиғаётган ёш менежерман".
Невилл: "Мураббийлик фаолиятингдаги қайси хатоларни тўғирлаган бўлардинг?"
"Илк кунларданоқ хўжайинларга қаттиққўлроқ ва талабчанроқ бўлиш керак. Клуб йўналишини хўжайин белгилашини биламан ва бу нормал ҳолат, аммо барчаси, жумладан трансферлар ёки жамоадаги бошқа масалалар менинг хоҳишим билан бўлишини талаб қилиш керак.
"Бирмингем"да бўлганимда "Ди Си Юнайтед"дан бир неча мураббийлар билан гаплашганман ва улар билан шартнома имзолашни талаб қилганман, аммо якунда фақатгина битта ёрдамчи билан келишувга эриша олдик".
Невилл: "Ўйинчи сифатида тез ва узоқ пасларсиз футболни яхши кўрадиган форвард бўлгансан. Нега ҳозирда бошқа услубни афзал кўряпсан?"
"Футбол ўзгарди, янги тенденцияларни рад этиш имконсиз. Мен "Ливерпуль"га қарши 15 йил олдинги ўйинимизни кўрдим, ўшанда барчаси бошқача бўлган.
Ҳозирда барча Пеп Гвардиоланинг ортидан такрорламоқда ва мен ҳам уни энг яхшиси деб ҳисоблайман. Мураббийлар ўзларининг ўзгаришларини киритишга ва уни ўзларига тўғирлашга уринишяпти, аммо уларнинг футболи якунда барибир Пепнинг футболига ўхшайди.
Албатта, ўз принциплар ва ғояларга эга бўлиш муҳим, буни "ДиСи", "Дерби" ва "Бирмингем"га олиб киришга урингандим, аммо ўхшамаган.
Агар Пеп менга унинг ёрдамчиси бўлишни таклиф қилганда жон деб рози бўлган бўлардим".
Невилл: "Беҳижолат сени "Манчестер Юнайтед"да мен билан бирга ўйнаган энг яхши форвард деб айта оламан".
Руни: "Ҳа, бу ерда ҳеч нарсадан ҳижолат бўлиш керакмас".
Барча кулмоқда.
Невилл: "Умуман бошқача ўйлайдиган Эрик Кантона мухлислари бор. "Юнайтед"даги фаолиятинг муносиб ҳурматга сазовор бўлдими?"
"Шунчаки футбол ўйнашни хоҳладим. Менга ҳужумчи, "тўққизлик" ёки майдон маркази, умуман қайси позицияда ўйнашнинг фарқи йўқ эди, шунчаки доим тўп билан ўйнашни ва футболдан роҳат олишни хоҳлаганман. "Юнайтед"да Руд ван Нистелрой ва Эрик Кантона каби топ ҳужумчилар бўлган. Аммо, ўзимни табиатан тўпурар деб ҳисобламайман: худбинроқ бўлганимда кўпроқ гол урган бўлардим.
Мен тактика нуқтаи назаридан фаолиятимдаги энг яхши мураббий деб ҳисоблайдиган Луи ван Гал келганини эслайман. Луи унинг ҳужумчиси ўйин давомида тўпга 15-20 марта тегишини хоҳлайди. Буни ҳозирда Эрлинг Холанд қилмоқда.
Ўшанда Ван Галнинг "Бавария"си ҳақида эсладим – у битта ўйинда 1-2та голдан урди. Аммо, доим тўп билан ўйнашни ва футболдан роҳат олишни хоҳлаганман. Шунингдек озгина ёшим ўтганди, шундай экан майдон марказида ўйнаш менга осонроқ эди – бунинг учун марказий форвард позициясидан фарқли равишда доим тезлашиш керакмас. Мен Рой Кин каби бокс-ту-бокс бўлмаганман, шунчаки майдон марказида ўтирганман.
Ван Нистелрой жуда яхши бўлган, мендан фарқли равишда у доимо жарима майдончасида бўлган, мен қанотга ўтишни яхши кўрардим. Буни ҳозирди марказий ҳужумчи позициясида ўйнайдиган Маркус Рэшфорд қилади. Менга қийин эди, жарима майдончаси ичида қолишга сабрим етмасди. Ҳозирда ёш ҳужумчиларда сабр қилиш ва тўғри позицияда қолиш жуда қийин".
Невилл: "Чап қанотда ўйнаб Криштиану Роналдунинг ассистенти бўлганингдан ва унга голли паслар берганингдан афсусланасанми? Унинг ўрнида бўлишинг ва кўпроқ гол уришинг мумкин эди".
"Йўқ, биз ғалаба қозонганмизку. Менинг позициям мудофаа нуқтаи назаридан ҳам муҳим эди, мен мудофаада ишлаганман, Криштиану эса балки буни эплай олмасди. Албатта, ўз позициям бўлган ҳужум марказида ўйнашни хоҳлардим, аммо мураббий ҳақ эди, бу менга ғалаба қозонишга ёрдам берган".
"Менинг Фергюсон билан муносабатим олдингидек эмасди". Мураббий билан конфликт ва МЮдан кетишга уриниш
24 ёшли Руни 2010 йилнинг октябрида трансферини сўради – унга клуб ҳаракат қилаётган йўналиш ёқмади.
Невилл ўшанда уни илҳомлантирган нарса ҳақида сўради:
Гари, эслайман, сен кетишдан олдин ҳам шу саволни бергандинг – тижорат нуқтаи назаридан клуб қайси йўналишга қараб кетаётганига қизиққандинг.
Жамоа ва мураббийнинг келажаги ҳақида ўйлашни бошладим – биз босснинг клубдаги фаолияти тугашига кўп қолмаганини билардик. "Юнайтед" менга янги беш йиллик шартнома таклиф қилди, аммо ўша ёзда Роналду ва Тевесни сотгандик ва мен мураббийга шундай дедим: "Ҳурматини сақлаган ҳолда айтаманки, Фил Жонс ва Крис Смоллинг бизга Роналду ва Тевеснинг ўрнини босмайди".
Мен шунчаки кафолатни хоҳладим ва ўтиш даври қанча давом этишини билишга уриндим – 3-4 йилми ёки дарҳол совринларга ҳаракат қиламизми?
У эса мени шунчаки офисдан чиқариб юборди. Майли, мен Дэвид Гиллга бориб унга ҳам шу саволни бердим.
2010 йилда кўплаб клублар менга қизиққанди: "Реал", "Барселона", "Манчестер Сити", "Челси". Чин дилдан "Ман Юнайтед"да қолишни хоҳлагандим, аммо менда мураббий билан келишмовчилик юз берди – шундан сўнг муносабатларимиз олдингидек бўлмади".
Невилл ҳалигача Рунининг қандай қилиб клубда қолганини тушунмайди: "Эсимда Чемпионлар лигаси ўйинида кийим алмаштириш хонасида ўтиргандим ва матбуотда сенинг баёнотинг чиқди. Ўйлаб қолдим: бўлди, тамом, бу вазиятдан чиқа олмайди. Сабаби сўнгги 10-15 йил бундай ҳолатларда нима бўлганини кўрганман. Қандай қилиб ҳаммасини изига қайтардинг?
Эсингда бўлса эртанги куни эрталаб машғулот залида мен ва Гиггз сендан йигитлар олдида кечирим сўрашни сўрадик ва менимча сен кечирим сўрадинг. Аммо, қандай қилиб юқоридаги вазиятни ўнгладинг? Биз сенинг мураббий билан муносабатинг қачондир яхшиланади деб ўйламагандик. Қандай қилиб бундан икки ҳафта ўтиб шартнома имзоладинг?"
Руни яна барчани кулдирди: "Шунчаки улар менга кўпроқ пул беришди".
Аммо, жиддий тарзда давом этди: "Трансферга сўров берганимдан сўнг мураббий билан жанжаллашдик, аммо Дэвид Гилл билан диалогни давом эттирдик.
Мураббий сифатида ўшанда нотўғри йўл тутганимни тушунаман, аммо ўшанда менга барчасини тўғри қилаётгандек туюлган. Менга кафолат керак эди – фаолиятим учун.
Гилл якунда менга режалар ҳақида гапирган, бу менежер ва клкубдан хоҳлаган нарсам эди. Шундай сўнг янги шартнома имзолаганман. Албатта, менинг сэр Алекс Фергюсон билан муносабатларим олдингидек бўлмаганди. Менимча уни энг кўп Тевес ва Роналдунинг сотилиши хафа қилган, аммо у мени ҳам йўқота олмасди".
Мойес МЮда муваффақиятсизликка учради, сабаби авторитет етмаган
Руни Фергюсон кетганидан сўнг "Юнайтед"нинг муваффақиятсизлиги сабабларини таҳлил қилар экан шундай деди:
"Биринчидан, биз жамоа ядросини йўқотдик: Рио, Гиггз, Видич – улар футболдаги сўнгги кунларни яшашди. Ўша авлоддан фақатгина мен ва Майкл Кэррик ўйнаганди. Ёшлар жамоасидан Жесси Лингард, Том Клеверли, Дэнни Уэлбек қўшилди – улар якунда яхши карьера қилишди, аммо бу ўша даража эмас.
Футбол ўзгарди, ўйинчиларнинг муносабати ҳам. "Ливерпуль"дан учралган мағлубиятдан сўнг йигитларнинг кейинги куни кийим алмаштириш хонасида хип-хопни қўйишгани ва ўйнашганини эслайман. Буни назорат қилишга уринганман, аммо..."
Невилл: "Гап ўшанда ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган Лингарнинг ўйнаган видеосими?"
"Йўқ, бу бошқа куни бўлганди".
Рой Кин: "Ўйинчиларга Дэвид Мойес ёқмаган, улар унга ҳаттоки имконият ҳам беришмаганми?"
"Йўқ, мен бошиданоқ унга жуда қийин бўлишини тушунганман. Дэвидни "Эвертон"даноқ биламан ва у "Юнайтед"да бошқача эди. Бу унинг учун катта ўзгариш эди. Менимча, унинг ўзи ҳам ишидан норози эди. Мойесда ёши катта ўйинчилар билан ҳам муаммо бўлганди – у кийим алмаштириш хонасида деярли қўллаб-қувватлашсиз қолганди".
Невилл: "Дэвид менга шахсий суҳбатда клубдаги ҳолат ҳақида айтганди: унда ҳудди ота уйидан кетган, унинг ўрнига келган ўгай ота эса болаларига ўз қоидаларини сингдиришга уринаётгандек туюлган. Аммо, болалар уни эшитишмаган".
"Ҳа, ўйинчилар учун ҳам барчаси ўзгарди, уларга сэр Алексдан сўнг ноодатий бўлганди".
Ван Галда нима ўхшамаган?
Нидерландияликнинг қатъий қоидалари ҳақида.
Сен тактик нуқтаи назардан Ван Гал фаолиятингдаги энг яхши мураббий деб айтдинг, аммо мен ва мухлисларга "Юнайтед"нинг бундай ўйинини кузатиш ва яширин паслар ёқимсиз эди. Сенга ўша футбол ёқармиди?
"Мудофаадаги жуда тартибли эдик, бизга қарши ўйнаш қийин эди. Аммо, ҳужумда нозик ҳаракат қиладиган футболчиларга қийин бўларди – масалан Анхель Ди Марияга: унда эркинлик йўқ эди, мураббий уни позициясида қолишга мажбур қиларди. Шу жиҳатдан ўйнаш қийин эди. Ван Гал статикани яхши кўрарди.
Аммо, инсон сифатида ажойиб, менда кўп воқеалар бўлган, аммо уларни айта олмайман.
Луида машғулот майдони ташқарисида қийин методлар бор эди, аммо машғулотларнинг ўзидан роҳат олганман".
Невилл: "У узун тактик видео ёки шунга ўхшаган ниманидир кўришга мажбур қилармиди?"
"Ҳар куни машғулотлар сўнгги 90 дақиқалик видео кўрардик, бу овқатланишгача бўларди. Сўнгра ошхонага борардик, навбат билан столларни эгаллардик, мураббийлар эса охиргисига ўтирарди. Ва Ван Галнинг еб бўлишини кутиш керак эди. Унда эса биринчи, иккинчи ва учинчи овқат бор эди. Луи овқатланиб бўлгач нутқ сўзлар, шундан сўнг бўш бўлардинг. Аммо, бу ҳаммаси эмас – у якка тартибда гаплашишни хоҳлайдиган уч-тўрт ўйинчининг номини айтарди. У билан навбат бўйича гаплашганман: катталардан кичикларгача.
Шундай экан машғулотлардан сўнг ўйинчилар тўрт соатга ушланиб қоларди. Якунда менда у билан гаплашишга фурсат бўлган: "Луи, сиз ўйинчиларни йўқотдингиз, бу жуда қийн, нимадир қилиш керак". У кейинчалик мендан ўйинчилар жамоасини қайтариш учун маслаҳат сўради, аммо жуда кеч эди.
Менимча Луи ўз истеъфоси ҳақида "Крист Пэлас"га қарши Англия кубоги финал ўйини давомида (МЮ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган) билган.
Ғалабадан сўнг бизда кечки базм бўлганди. Луи доимо энергияга тўла эди ва барча билан гаплашганди, аммо ўша куни тушкунликка тушган ва четлатилганди. Унинг олдига бордим ва дедим: "Барчасини тушунаман, аммо бу футбол, Кубокдаги ғалабадан завқ олишга уриниб кўринг".
У истеъфога чиқарилишини билган, аммо бу ҳақда унга айтишмаганди. У эртаси куни барчамизни нонуштага йиғди, мавсумолди режалари ва шунга ўхшаган нарсалар ҳақида гапирди. Шундай экан у ўз ишини охиригача қилди".
Моуринью қўл остида энг оғир пайтлар бўлганди
Рунининг МЮдаги сўнгги йили.
Невилл: "Жозе Моуриньюга ўтамиз. Бу вақт сен учун қандай ўтган?"
"Менимча фаолиятимдаги энг қийин мавсум. Мен сардор эдим, аммо ўйнамаганман. Олдиндан шундай бўлишини тушунгандим, Жозе келиши билан Златан Ибрагимович билан шартнома имзолади. Барча Жозенинг битта форвард билан ўйнашини билади. Златаннинг асосий таркибда бўлишини тушунганман. Аммо, мавсум бошида икки ҳужумчи билан ўйнадик – мен ва Златан. Ва барчаси ажойиб бўлган: биринчи 3та ўйинда 2та гол ва 2та ассист қайд этганман.
Сўнгра "Норвич" билан меҳмондаги ўйинда ёмон ҳаракат қилдим. Бутун жамоа ёмон ўйин ўтказди, аммо мен ҳаммадан ҳам кўпроқ хафа эдим, сабаби Жозенинг мени таркибдан олиб ташлашини тушунардим. У шундай ҳам қилди. Шундан сўнг тўлиқ таркибдан чиқдим.
Ҳа, қийин бўлган, сардор бўлганман, жамоа сабаб ўз ҳис-туйғуларимни кўрсатишим мумкин эмасди. У сўнгги ўйинимда баҳснинг охиридаги атиги 30 сонияга туширган. Бу Европа лигаси финали эди (МЮ "Аякс"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган).
Бунга қадар "Саутгемптон"га қарши Лига кубоги финал бўлган (МЮ 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган) – Жозе мени захира ўриндиғидан чақирди, мен тайёрландим, аммо Златан гол урди ва мен қайтиб ўтирдим.
Шуларнинг барчаси сабаб менга қийин бўлган".
Невилл: "У бу мавзу бўйича сен билан гаплашганми?"
"Жозе – ажойиб, ёқимли инсон. Аммо, ўйнамаганингда хафа бўласан ва ҳар қайси мураббий билан муаммоларинг бўлади".
Невилл: "Қайси пайт "Юнайтед"дан кетишга қарор қилдинг?"
"Жозе билан январда гаплашдим. Менга "Эвертон"га мурожаат қилди ва қишда кетиш ҳақида ўйладим, ижара бўйича келишувга эришилди, сабаби ўйнашни хоҳлардим. Аммо, ўшан пайтда эҳтимол Европа лигаси ўйинларида керак бўлиб қолишим мумкинлигини айтган Жозе билан келишдим. У мавсум сўнггига қадар қолишни сўради ва ёзда қўйиб юборишга ваъда берди".
Невилл: "Бутун фаолиятинг давомида "Эвертон"га қайтишингга ишонганмисан?"
"Эвертон"ни доим яхши кўрганман, у ерда бутун академия тизимидан ўтганман ва ҳали ҳам жамоани кузатаман. Албатта, "Юнайтед"га ўтганимда "Эвертон" мухлислари томонидан кўплаб ҳақоратлар бўлган, аммо ҳолат кейинчалик яхшиланди, мен улар сафида Данкан Фергюсонга бағишланган ўйинда ҳаракат қилидм ва менга бўлган муносабат ўзгарганини ҳис қилдим.
Тўрт нафар фарзандим менинг "Эвертон" сафида ўйнаётганимни кўришларини хоҳлардим ва бу асосий сабаблардан бири эди".
Каррагер: "Болаларинг "Эвертон"га мухлислик қиладими ёки МЮгами?"
"Иккала клубга ҳам".
Невилл: "Ҳозирги "Манчестер Юнайтед" ҳақида нима дея оласан?"
"Қайғу. Жамоада кўплаб иқтидорли ўйинчилар бор, уларнинг менталитети ўзгариши керак. Улар бир неча ўйинларда яхши ҳаракат қилишади, сўнгра тўсатдан йўқолиб қолишади. Уларга барқарорлик етишмайди".
Қўрқмас Руни. Ёшликдаги икки воқеа ҳақида эслашди
Жейми Каррагер Руни билан илк учрашув ҳақида эслади, бу Ливерпулдаги тунги клублардан бирида бўлган. Уэйн ўшанда 16 ёшда бўлган:
"Доим сенга қойил қолганман, нафақат ўйин сифатлари бўйича, балки руҳий тарафлама ҳам. Сени тунги клубда кўрганим эсимда ва ўшанда менга шундай дегандинг: "Мен Руниман. Мен ҳақимда яқин йилларда кўп эшитасан". Бу нима эди?"
Руни: "Менимча бу ишчи синфининг одатларидан. Доим ўйнашни ва машғулот қилишни хоҳлаганман ва кимдир мендан буни олиб қўяди ва буни сақлаб қолиш учун мендаги сўнгги имконият деб ўйлаганман. Ўз жойимни ҳеч кимга бериб қўйишни хоҳламасдим".
Рой Кин гапини бўлиб: "Бир марта мендан телевизор пультини олиб қўйганинг учун ҳеч қачон кчирмайман. Уларга айтиб бер".
Руни: "Жамоага эндигина келгандим. Клуб базасида телевизор қаршисида ўтиргандик, у регби кўраётганди, аммо овқат учун бошқа хонага ўтди. Мен бирдан "The X Factor" шоусига олдим, пультни яширдим ва жимгина ўтирдим. У келиб сўрамоқда: "Пульт қани?"
Якунда шунчаки телевизорни токдан узиб ташлади.
Сўнгра ярим кечасига яқин клуб хавфсизлик хизмати эшигимни таққилатиб пультни беришни сўради".
Кин: "Шуначки регби кўришни хоҳлагандим ва Уэйн бошқа каналга олганини тушунгандим, аммо у янги эди, унчалик қаттиққўл бўлишни хоҳламадим ва унга имконият бердим. Уэйн эртаси куни эрталаб олдимга келиб "Пультни топдингизми деб сўради?"
У билан мулойимроқ бўлишни хоҳладим, аммо бу сўзлардан сўнг фақатгина "йўқол *****" дейишим мумкин эди.
Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси
Comments