Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  4 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Гвардиола: “Челси”нинг ҳимоя қўрғонини забт этиш осон эмасди. Иккинчи бўлимда гол уришга лойиқ эдик” News

Гвардиола: “Челси”нинг ҳимоя қўрғонини забт этиш осон эмасди. Иккинчи бўлимда гол уришга лойиқ эдик”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ финалида “Челси”га (0:1) учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Таркибни танлаш борасида қўлимдан келган барча ишни қилдим. Ғалаба учун энг яхши вариантни танлашга уриндим. Биринчи бўлимда бор кучимиз билан рақиб ҳимоя қўрғонини “бузиш”га уриндик. Иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик. 

“Челси”нинг ҳимоявий структурасига қарши чиқиш осон иш эмас. Узоқ масофаларга тўп узатиш ва иккинчи тўп учун курашда қийинчиликларга дуч келдик. Бутун мавсумни яхши ўтказдик. Аммо финалда ғалабага эриша олмадик. Ҳаракат қилдик, бироқ мақсадга эришолмадик. Янада яхшироқ ишлашда давом этамиз.

Умума ўйин катта босим остда кечди. Илк марта ЕЧЛ финалида ўйнашимизга қарамай ёмон ўйин кўрсатмадик. Иккинчи бўлимда дадилроқ ҳаракат қилдик. Аммо бу кеча рақибнинг мақсади амалга ошди. Лондонликларни ғалаба билан табриклайман.

Ҳар доим ғолиб чиқиш учун ҳаракат қилиш лозим. Иккинчи бўлимда уларда биргина Пулишич билан боғлиқ хавфли вазият яратилди. Албатта “Челси” яхши жамоа, аммо биз уларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда ҳеч бўлмаганда битта гол уришга лойиқ эдик.  Аммо бу амалга ошмай қолди”, деди Гвардиола.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика