Гвардиола: “Биз “Ливерпуль” билан бирга чемпионликни қийинлаштирдик”
15 dec 2019 08:58
News
Гвардиола: “Биз “Ливерпуль” билан бирга чемпионликни қийинлаштирдик”
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг айтишича, АПЛда ғолиб бўлиш, аввалги йилларга қараганда анча қийинлашган.
Биз ушбу мусобақада ғолиб чиққунимизга қадар чемпионлик учун 85-90 очко тўплаш кифоя қиларди. Ҳозир эса салкам 100 очко жамғариш талаб этилмоқда. Сафимиздаги топ футболчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли биз “Ливерпуль” билан чемпионлик учун эришиладиган маррани янада баландроққа кўтардик.
Энди бизга яна бир бор ушбу натижани такрорлаш талаб этилади. “Ливерпул”дан кейинги поғоналарда бораётган жамоалар чемпионлик учун 100 га яқин очко тўплаш кераклигини яхши билишади.
Link :
Source : "Манчестер Сити" расмий сайти
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments