Latest news

11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  14 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  13 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  22 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7

Гвардиола: "Бавария" ўтган йилгига нисбатан кучлироқ ўйнамоқда" News

Гвардиола: "Бавария" ўтган йилгига нисбатан кучлироқ ўйнамоқда"

"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб расмий сайти учун интервью бериб ўтди.
Клублар миқиёсида кичик танаффус юзага келган бўлсада, "Бавария"нинг Зэбенерштасседаги қароргоҳида терма жамоаларга кетмаган футболчилар жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан шуғулланишда давом этишмоқда. 

"Натижаларимиз ҳамма саволларга жавоб бермоқда аслида. Биз тўғри йўлдан кетмоқдамиз. Ҳар сафар ўз ўйин сифатимизни яхшилаб бормоқдамиз ва ўтган йилгига нисбатан анча ўсишга эришдик. Жамоа кучли ўйнамоқда.
Футболчиларим машғулотларда жуда катта куч билан ишлашмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Жамоа бунданда кучлироқ ўйин кўрсата олади. "Бавария" ҳали ўзининг энг юқори нотасигача кўтарилгани йўқ. Футболчиларим эндиликда майдонда тўпсиз кўп югуришмаяпти. Улар тобора ўз ўйинларини яхшилаб боришмоқда. Биз ўз ишимизни янада яхшилашга ҳаракат қилишмиз зарур. Бу билан тўхтаб қолмаслигимиз керак. 
Жуда кўп жиҳатлар айнан кичик деталларга боғлиқ бўлади. Кичик нарсалар аслида катта ғалабаларга сабаб бўлади. Буни эътибордан қочирмаслик лозим. "Бавария" стандарт вазиятлари бўйича қаттиқ иш олиб бориши керак. Бу борада биз мақтана олмаймиз. Асосий интилишдан тўхтамаслик керак. Тўғри йўлдан давом этишимиз зарур", - дейди Хосеп Гвардиола.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика