Latest news

22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  2 22:25АПЛ. "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Лондон дербиси бошланди! (онлайн ҳисоб)  11 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  8 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  14 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  5 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  30 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  4 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  24

Гвардиола: Аввал финалга чиқайлик, кейин ғалаба ҳақида гапирамиз News

Гвардиола: Аввал финалга чиқайлик, кейин ғалаба ҳақида гапирамиз

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалидан аввал бўлиб ўтган матбуот анжуманида испаниялик мутахассис ОАВ саволларига жавоб берди.

"Бу турнирдаги ғалаба ҳақида гапиришдан олдин биз финал йўлланмасини қўлга киритишимиз керак. Финалга муносиб экканлигимизни исботлашимиз лозим", - дея гап бошлади маэстро.


- Бу менинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги тўртинчи иштироким. Олдинги мусобақаларда ярим финал ўйинлари жуда қийин ўтган. Ҳар сафар турли қийинчиликлар юзага келган.



Биз бу мусобақада ғалаба қозонишни истаймиз. Ҳали бу титулни қўлга киритмаганмиз. Модомики шу ерда эканмиз, бу мусобақада ғолиб чиқишимиз керак. Биз кичик доирани айнан шу титуль билан ёпиб қўймоқчимиз. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати биз қўлга киритмаган охирги соврин. 

Бу турнирни АПЛ билан солиштирмаган маъқул. Бу бошқа типдаги мусобақа. Бу ерда нима содир бўлмасин, биз Англияга қайтиб, "Эвертон", "Шеффилд" ва "Ньюкасл"га қарши бошқача ўйин ўтказамиз. 

"Астон Вилла" билан ўйиндан ташқари қолган учрашувларда яхши ҳаракат қилгандик. Лекин баъзи факторлар сабаб бу ўйинларда очколарни бой бердик. "Урава"га қарши ўйинда иштиёқимизни тиклай оламиз. 

Маҳрез ва Лапортлар билан кўришиб қолсак, уларнинг тажрибасини эшитиш қизиқарли бўларди. 

Саудия Арабистони юлдуз ўйинчиларни мамлакатга олиб келиш учун жуда катта маблағ сарфлади. Саудия Арабистонида қанча мухлис борлигини олдинги тажрибамдан яхши биламан. 

Янги талқиндаги Жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрим? Мен ҳеч қачон янги турнирларга қарши бўлмаганман. Мен доим таъкидлаган нарса бу футболчиларнинг тикланиши учун етарли муддат берилмаётгани. Ҳар доим айнан шу нарсани истаганман. Футболчиларга етарли шароит яратилиши керак. Мавсумлар оралиғида бизда тикланиш учун бор йўғи 3 ҳафта вақт бўлади, холос. Бу эса кам", - дейди Пеп Гвардиола.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика