Latest news

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  8 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  30 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Гвардиола: “АПЛда ғолиб бўлиш қанчалар қийинлигини тушуниш учун ютқазишимиз шарт эмас эди” News

Гвардиола: “АПЛда ғолиб бўлиш қанчалар қийинлигини тушуниш учун ютқазишимиз шарт эмас эди”

АПЛ 26-турида “Тоттенхэм”га учралган мағлубиятдан кейин “Ман Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ўз фикрлари билан бўлишди.

“Яхши ўйин бўлди. Ҳар хил йўналишлар, айниқса, чап қанотдан ҳужум қилдик. Чуқур ҳимояланган жамоага қарши ўйнаш қийин бўлди.

“Тоттенхэм”да маҳоратли футболчилар бор. Улар тўпни Харри Кейнга узатишди ва ҳужумда жуда зўр ўйнашди.

1-таймда улар гол уришди ва бошқа вазиятлар бўлмади. 2-тайм бошида эса улар битта ҳужум уюштиришди ва Харри Кейн дарвозани ишғол этди. Биз эса жавоб қайтаришга ҳаракат қилдик, аммо қўшиб берилган вақтда гол ўтказиб юбордик.

Бизда гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо афсуски улардан фойдалана олмадик. Рақиблар реализация бўйича яхши. Уларда Кейн, Сон ва Кулусевски бор. Уларнинг узатмаларига қарши туролмадик.

АПЛда ғолиб бўлиш қанчалик қийинлигини тушуниш учун ютқазишимиз шарт эмас эди. Олдинда ҳал кўп учрашувлар кутиб турибди”, дейди испаниялик.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика