Гвардиола АПЛ клубларини "Сити"га қарши тил бириктириб олишда айблади
11 feb 2023 00:56
News
Гвардиола АПЛ клубларини "Сити"га қарши тил бириктириб олишда айблади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ клублари "Сити"нинг молиявий фирибгарлик бўйича жазоланиши тарафдори эканлиги борасидаги саволга жавоб берди.
"Ҳа, улар шуни исташади. Бу АПЛ. Негалигини билмайман. АПЛдан раҳбаридан бу саволга жавоб сўраш керак".
Гвардиола сўзини давом эттирар экан, бу ҳолат икки йил олдин ҳам бўлгани ҳақида гапирди. Ўшанда УЕФА "Ман Сити"ни ЕЧЛдан четлатган, спорт арбитраж суди эса бу таъқиқни бекор қилганди.
"Тўққизта клуб. "Бернли", "Вулверхэмптон", "Лестер", "Ньюкасл", "Тоттенхэм", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Челси". Айнан шу клублар бизни ЕЧЛдан четлатиш ҳақида хат ёзгандилар. Улар бизнинг ўрнимизни эгалламоқчи бўлишган. Клубларнинг тил бириктириб олиши янгилик эмас. Мана, иккинчи марта бу нарса такрорланяпти", -дейди Пеп Гвардиола.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments