Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Ғуломхўжаев "Турон"дан учралган мағлубиятдан сўнг нега матбуот анжуманига кирмади? Ёрқин Назаров жавоб берди News

Ғуломхўжаев "Турон"дан учралган мағлубиятдан сўнг нега матбуот анжуманига кирмади? Ёрқин Назаров жавоб берди

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида қатнашди.





"Аввало "Турон" жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бугун тенг ўйин бўлди, деб ўйлайман. Дастлабки 5-10 дақиқада тайёр эмаслигимиздан рақиб фойдаланиб гол урди. Икки жамоада вазиятлар кўп бўлмади. Балки ҳаво иссиқ эканлиги таъсир қилгандир",- дейди Ёрқин Назаров.

- Суннатилла Ҳамиджоновнинг қизиққонлиги ҳақида...

- Бунинг сабаблари бор. Рақиб футболчиси билан тортишиб қолгани учун шундай бўлди. 23-рақамдаги футболчига ҳакам қизил карточка ҳам кўрсатиши керак эди. Ҳақиқатдан ҳам қўли билан уриб кетди.

- "Андижон" бу мавсумда голларини стандарт вазиятлардан урмоқда. Ўйинда вазиятлар ҳам бўлаётгани йўқ. Жамоа қачон ўйиндан гол уради...

- Шуни устида ишлаймиз. Биласиз жамоа ёш. Ёш деганимиз билан гол урмаслигимиз дегани эмас. Ҳимояни тартибга солиб энди ҳужум қилиш устида ишлашни бошладик. Кейинги учрашувларда ўйиндан ҳам гол урамиз. Насиб қилса ютуқлар ҳам бўлади.

- Низомиддин Зиёвутдиновнинг клубни тарк этиши ва Эдгард Бернхартднинг жамоа билан бирга эмаслиги нимага боғлиқ?

- Эдгард бетоб. Оёғини тортиб олган. Ҳар куни индивидуал шуғулланмоқда. Низомидинни АГМКга қайтариб бердик. У ижарада ўйнаётганди.

- "Андижон" Кубокда 3та ўйинда 1 очко олди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Кубокда "Арал Самали" билан ўйинда ёш футболчиларни текшириб олдик. Захирамизни кўрдик. Кубокда бош мақсад футболчиларни кўздан кечириб олиш эди.

- Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев нима учун матбуот анжуманига келмади?

- У раҳбарият билан гаплашиб қолди. Сизлар уни кутиб ўтирмайсизларку. Шу боис бош мураббий матбут анжуманига кела олмади.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика