Latest news

07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  0 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  309 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  2 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  3 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  9 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1

Ғуломҳуссайн Ҳуснави: "Пахтакор" тажрибали ва кучли жамоа" News

Ғуломҳуссайн Ҳуснави: "Пахтакор" тажрибали ва кучли жамоа"

"Пахтакор" ва "Нафт Теҳрон" ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар иштирок этишди.
Бош мураббий Алиризо Мансурианда виза борасидаги муаммо чиққани туфайли ёрдамчи мураббий Ғуломҳуссайн Ҳуснави     ва жамоа сардори Воҳид Ҳамдинежад иштирок этишди.

"Барчага Ассалому алайкум, Ўзбекистоннинг азиз аҳолиси. Тошкентга келганимдан хурсандман. "Пахтакор"дек кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Бу жамоа ҳурматга лойиқ жамоа, ўйлайманки эртага "Нафт" ҳам ишончли ўйин кўрсатади. "Пахтакор" ОЧЛда бир неча йиллардан буён иштирок этиб келмоқда, "Нафт" эса илк бор ОЧЛда қатнашади. Эртага мухлисларга ёқадиган ўйин бўлишига умид қиламан", - дейди Ғуломҳуссайн Ҳуснави.

"Эртанги ўйинга яхши тайёрландик. Хабарингиз бор, биз ўз тарихимизда илк бор бундай катта мусобақада иштирок этамиз. Худо хоҳласа ғалаба қозонамиз", - дейди Воҳид Ҳамдинежад.

- Рақиб кучига қандай баҳо берасиз?
- "Пахтакор" жуда катта тажрибага эга. Ўзбекистоннинг бир неча карра чемпиони, Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш борасида энг етакчи ўринларда. Кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга уринамииз.

- Жамоанинг руҳий, жисмоний ҳолатидан қанчалик қониқаяпсиз?
- Охирги расмий ўйинни бир ҳафта олдин ўтказгандик. Эронда ортда қолган 21та турдан сўнг пешқадамлик қилмоқда. Мен ўйинчиларимнинг ҳолатидан қониқаяпман.

- "Пахтакор" ОЧЛда Эрон клубларига қарши Тошкентда 6та ўйин ўтказган ва барчасида ғолиб чиққан бу жамоага ортиқча босим юкламайдими?

- Бу маълумот бизда бор эди. Тўғри таъкидладингиз. Бу рақибнинг қанчалик кучли эканини кўрсатади. Тошкентда ҳеч бир Эрон клуби "Пахтакор"ни мағлуб этмагани босим юкламайди. Эртага биз шунга яраша тактика танлаймиз.

"Нафт Теҳрон" ўз тарихида илк бор Эрон чемпиони бўлишга яқин турибди. Жамоа учун қайси бири муҳим ОЧЛми ёки Эрон чемпионатими?

- Биз бундан ташқари Эрон Ҳафзи кубогида ҳам иштирок этаяпмиз. Яъни учта мусобақада қатнашаяпмиз. Биз учун энг муҳими бу - Осиё чемпионлар лигаси.

- "Нафт" икки нафар бўйдор ҳимоячи, икки нафар таянч ярим ҳимоячиси билан ўйнаяпти. Асосий эътибор айнан шу футболчиларга таяниб ўйнайди. "Пахтакор" эса техник томонлама кучли. Бунга қандай қарайсиз?

- Бунга "Ал Жайиш" бош мураббийи Сабри Лямюшининг гапи билан жавоб бераман: "Бизнинг сафимизда каби кучли футболчилар бор. Лекин "Нафт" техник ва тактик томонлама кучли ўйнай олди". Шу боис эртага ҳам шундай ўйнашга уринамиз.

- "Пахтакор"нинг қайси футболчисидан хавф кутаяпсиз?

- Рақиб жамоавий ўйинда кучли. Алоҳида бир футболчини кўрсата олмаймиз.

Нарзулла Сайдуллаев


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика