Latest news

12:29Жоау Феликс фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин  1 12:07Ҳожимат Эркинов оилавий масалалар сабаб Олимпия терма жамоамиз таркибига киритилмаганми?  31 11:31«Ал Насср» Эдерсон трансферидан воз кечиши мумкин  0 11:15Ўртоқлик учрашуви. "Спартак" - "Насаф" 3:0, "Насаф" Россиянинг 10 карра чемпионини енгга олмади  9 11:04Эшитдик-да! Сергей Лушчан "Навбаҳор" бош мураббийи  25 10:46«Барселона» РПЛ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  6 10:22«Немис машинаси» афсонаси терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди  3 09:58Яна бир машҳур форвард фаолиятини Саудияда давом эттиради  2 09:34Инглизлардан ҳеч ким йўқ. Европа чемпионатининг рамзий термаси маълум  8 09:09Расман: «Барселона» етакчиси операция қилинади. У йил сўнггида сафга қайтиши мумкин  7 08:44Испания термаси сардори фаолиятини «Милан»да давом эттиради — Фабрицио Романо  4 08:20Whoscored. Копа Америка мусобақасининг рамзий термаси маълум  21 07:56Расман: «Атлетико» афсонаси фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради  2 07:28Goal. Европа чемпионати ва Копа Америка мусобақасидан сўнг «Олтин тўп» учун даъвогарлар рейтинги ўзгарди  50 00:50Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Франция клубини йирик ҳисобда таслим қилди  16

Ғулом Ўрунов: "Динамо"га ўтишда иккиланмадим" News

Ғулом Ўрунов: "Динамо"га ўтишда иккиланмадим"

Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Самарқанднинг «Динамо» клуби айни пайт ўқув-машғулотлар йиғинини Тошкентда олиб бормоқда.
Самарқандликлар ҳар йили қишда анъанавий тарзда ўтказиладиган ПФЛ кубогида ҳам иштирок этишди. Ҳозирда жамоа мураббийлари бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказишяпти. Улар орасида ярим ҳимоячи Ғулом Урунов ҳам бор. «Арслонлар»нинг навбатдаги машғулотлари ниҳоясига етгач, футболчини суҳбатга тортдик.

- Ғулом, жамоангиз янги мавсумга тайёргарлик доирасида ПФЛ кубогида қатнашди. Умуман олганда, бу турнир хусусида нима дея оласиз?


- Мусобақа нисбатан яхши кечди. 16та жамоа иштирокидаги ушбу  турнирда клубимиз «В» гуруҳидан жой олган ҳолда, «Қўқон-1912» (3:0), «Сўғдиёна» (3:0) ва «Бунёдкор-2» (1:0)га қарши баҳс олиб борди. Эътиборлиси, биз барча рақибларимизни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик. Бу босқичда «Машъал» билан куч синашдик. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмаганлиги боис пенальтилар сериясига мурожаат қилишга тўғри келди ва унда омад биздан юз ўгирди - 3:4.

- ПФЛ кубогида «Динамо»нинг олдига қандай вазифа қўйилганди?


- Ушбу мусобақада қатнашаётган клублар кўпроқ ўз олдиларига футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилаш ва ўйин амалиётини ошириш вазифасини қўйишади. Лекин ҳар қандай клуб турнирда ғолиб чиқишни ҳам истайди. «Динамо» бундан мустасно эмасди. ПФЛ кубогини қўлга киритсак, бу XXIII миллий чемпионат олдидан қўшимча куч-қувват берарди. Афсуски, ниятимиз амалга ошмади. Шундай қарамай, бу мусобақадаги иштирокимиз чемпионат баҳсларида бизга асқотади, деб умид қиламан.

- Ўтган мавсумнинг 2-даврасини Фарғонанинг «Нефтчи» клубида ўтказгандингиз. Жамоага «Пахтакор»нинг собиқ устози Мурод Исмоилов бош мураббий этиб тайинланди. Шуни ҳисобга олиб айтсак, Фарғонада қолишингиз мумкин эди-ку...

- Тўғри, ўтган йилги мавсумнинг биринчи даврасида «Пахтакор»да айнан Мурод ака қўл остида ўйнадим. Бундан ташқари, у кўп йиллар мобайнида пойтахт  жамоасида ишлади ва ўзаро муносабатимиз яхши. Хуллас, янги мавсумни ҳам Фарғона клубида ўтказишим эҳтимолдан холи эмасди. Аммо «Пахтакор» раҳбарияти ижарадаги футболчиларни ортга қайтарди. Шундан сўнг «Динамо»дан таклиф тушди ва клуб раҳбарлари бу борадаги фикримни сўрашди. «Кўҳна шаҳарликлар» устози Равшан Ҳайдаровни яхши билганлигим, «Пахтакор» ва «Қизилқум» клубларида унинг бошқарувида ўйнаганлигим сабабли таклифни иккиланмай қабул қилдим. Равшан Акмалович - яхши мутахассис. Айниқса, машғулотларни қизиқарли олиб боради ва рақибга мос тактика танлайди. Қисқаси, барчасини тарозига солиб, жорий йил ҳам Равшан ака билан бирга фаолият юритишни маъ-қул кўрдим.

- Демак, трансфер ҳуқуқингиз ҳали ҳам «Пахтакор»га тегишли...

- Шундай. Клуб билан яна бир йиллик шартномам бор. Аммо янги мавсумни «шерлар» таркибида бошламаслигим аниқ. Чунки жамоанинг хориж йиғинларида иштирок этмадим.

- Умуман, янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Миллий чемпионатимиз аввалгиларига қараганда, анча қизиқарли кечади, менимча. Чунки кўплаб клублар ўз таркибларини кучайтиришяпти. Чемпионлик учун эса асосан «Бунёдкор», «Локомотив», «Насаф» ва «Пахтакор» клублари кураш олиб борсалар, ажабмас. Ушбу жамоаларга «Олмалиқ» ҳам муносиб рақобат кўрсатиши мумкин.

- Лекин «Пахтакор» ўтган мавсум совриндорлар қаторидан жой ололмади...


- Ўтган йилдагидан фарқли ўлароқ, «Пахтакор»нинг совриндор, ҳаттоки, чемпион бўлиши имконияти анча баланд. Зеро, жамоа шунга яраша кучайтирилди. Бундан ташқари, ёшларнинг тажрибалари ҳам ортди. Умуман олганда, «шерлар» бу йил бошқача ўйин намойиш этишади.

- «Динамо»-чи, клуб нечанчи ўрин учун кураш олиб бориши мумкин?


- Таъкидлаганимдек, Равшан Акмалович тажрибали мураббий. Менимча, жамоа кучли бешликдан жой олиш учун курашиш салоҳиятига эга. Клуб олдидаги вазифаларни бажаришда мен ҳам чиройли ўйин ва голларим билан муносиб ҳисса қўшаман, деган умиддаман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика