Latest news

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: “Кейинги мавсумни қайси жамоада бошлашим номаълум” News

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: “Кейинги мавсумни қайси жамоада бошлашим номаълум”

“Шўртан” клуби ярим ҳимоячиси Ғулом Ҳайдар Ғуломов якунланган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- “Шўртан” ўтган йил биринчи лигада қатнашиб олий лигага чиққанди. 11-ўрин дебютант учун яхши натижами?
- Балки дебютант учун натижа ёмон эмасдир лекин шахсан мен натижадан қониқмадим. Жамоанинг шарт-шароит ва имконятлари, иқтидорли ҳамда тажрибали ўйинчилардан келиб чиққан холда камида 7-8-ўринни эгаллашга кучимиз етар эди. Мавсум бошланишидан олдин шундай деб ўйлагандим.

- Мавсумда энг ёдда қолган ўйин?
- Барча ўйинлар эсда қоларли бўлди, бироқ Ғузорда “Насаф”га қарши кечган ўйин узоқ вақт ёдимдан чиқмаса керак. Сабаби ўшанда ҳисобда олдинда бориб туриб сўнгги дақиқаларда хатто дурангни ҳам қўлдан чиққаргандик.

- Кейинги режалар қандай?
- “Шўртан” билан амалдаги шартномам ўз ниҳоясига етди. Режалар ҳақида ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Кейинги йилни қайси жамоада бошлашим номаълум.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика