Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин
05 aug 2024 22:24
News
Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин
Инглиз клуби "Валенсия" ҳамда Грузия терма жамоаси дарвозабонини сотиб олишга қизиқиб қолган. Икки клуб вакиллари шу ҳафтада учрашув ўтказиб, трансфер ҳақида музокараларни бошлашади.
"Ливерпуль" Аллисонга ўринбосар қидирмоқда, бироқ бразилиялик посбон яна бир мавсум жамоада қолишга тайёр. "Қизиллар" 31 ёшли афсона билан хайрлашмоқчи эмас, аммо Мамардашвилини ҳозир сотиб олишни режа қилишмоқда, чунки унинг нархи ўсиб кетиши мумкин.
Мерсисайдликлар Георгийни сотиб олганидан сўнг бошқа инглиз клубига ижарага беришни режа қилишяпти. Футболчининг ўзи ҳам бу трансферга қизиқиб қолган ва ижарага рози бўлиши мумкин.
23 ёшли посбонга "Борнмут" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
"Валенсия" Евро-2024 стартидан аввал Мамардашвилини 35 млн. еврога баҳолаган эди. Агар трансфер амалга ошса, келишув олдинроқ кўрсатилган нархга яқин бўлиши мумкин.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments