Гризманнинг отаси Сетьенга жавоб берди: "Гапиришинг учун сенда юк машинасининг калити бўлиши керак. Сен эса шунчаки йўловчисан"
01 jul 2020 18:24
News
Гризманнинг отаси Сетьенга жавоб берди: "Гапиришинг учун сенда юк машинасининг калити бўлиши керак. Сен эса шунчаки йўловчисан"
"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманнинг отаси Ален Гризманн каталонияликлар бош мураббий Кике Сетьен номига кескин гапларни айтди.
"Гапиришинг учун сенда юк машинасининг калити бўлиши керак. Сен эса шунчаки йўловчисан", - дейди Гризманнинг отаси.
Гризманн "Барселона" таркибида сўнгги тўлиқ ўйинини 16 июнда "Леганес" (2:0)га қарши ўтказган эди. Шундан сўнг эса "Севилья" (0:0)га қарши ўйинда 14 дақиқа, "Атлетик" (1:0)га қарши ўйинда 65 дақиқа ва "Сельта" (2:2)га қарши баҳсда 10 дақиқа ҳаракат қилди. Кеча бўлиб ўтган "Атлетико"га қарши ўйинда эса 90-дақиқада майдонга тушди.
Ўтган ёзда "Барселона"га 120 миллион евро эвазига ўтган футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 5та ассист қайд этди.
Link :
Source : twitter.com/elchiringuitotv
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments