Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Гризманн Германияни ярим финалда тўхтатди, Франция финалда! News

Гризманн Германияни ярим финалда тўхтатди, Франция финалда!

ЕВРО-2016 ярим финали доирасидаги Германия ва Франция ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Сиссоко билан девор услубида ўйнаган Антуан жарима майдонига кириб келиб зарба берди, Нойер тўпни қайтарди! 13-дақиқада Эмре Жан ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Томас Мюллер томонидан йўллаган зарба ноаниқ бўлди. Кейинги дақиқада Эмре Жаннинг 15 метрлардан йўллаган зарбасини Льорис қайтарди.

26-дақиқада Бастиан Швайнштайгер ажойиб зарба берди, Льорис шедевр сейв билан тўпни қайтарди. Пайе ва Погба жарима тўпларини амалга оширишди, иккала вазиятда ҳам Нойер тўпни ушлаб олди.

43-дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди. Бирга бир вазиятга чиқиб кетган Оливье Жиру худди тахтадек ҳаракат қилди, Ховедес эса унинг ортидан етиб бориб оддийгина тўпни қайтарди.

Тайм сўнггида Германия дарвоза томон пенальти белгиланди! Швайнштайгер тўп учун курашда тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблаган италиялик бош ҳакам Никола Риццоли Нойер дарвозасига пенальти белгилади. Нуқтадан Антуан Гризманн гол уриб ҳисобни очди ва мусобақадаги ўзининг бешинчи голини урди - 0:1. 

72-дақиқада Погба чап томондан тўпни жарима майдонига узатди, Нойер тўпни қайтарди, қайтган тўпни Гризманн оҳистагина дарвозага жойлаб қўйиб мусобақадаги ўзининг олтинчи голини урди - 0:2. 

Қолган дақиқаларда немислар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин гол ура олишмади ва Франция финалга йўл олди.


Евро-2016. Ярим финал.
ГЕРМАНИЯ - ФРАНЦИЯ 0:2

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
7 июль. Марсель. "Велодром" стадиони. 23:55
Бош ҳакам - Никола Риццоли (Италия).
Гол: Антуан Гризманн 45+1 пенальти, - 0:1. Антуан Гризманн 72, - 0:2.
Германия: Мануэль Нойер, Эмре Жан (Марио Гётце, 67), Жером Боатенг (Шкодран Мустафи, 60), Бенедикт Ховедес, Йонас Хектор, Тони Кроос, Бастиан Швайнштайгер (Лерой Сане, 78), Жошуа Киммих, Месут Озил, Юлиан Дракслер, Томас Мюллер
Франция: Уго Льорис, Бакари Санья, Лоран Косьельни, Самуэль Умтити, Патрис Эвра, Поль Погба, Блез Матюиди, Мусса Сиссоко, Антуан Гризманн (Йоан Кабай, 90+1), Димитри Пайе (Нголо Канте, 71), Оливье Жиру (Андре Пьер Жиняк, 77)
Огоҳлантиришлар: Жан (36), Эвра (43), Швайнштайгер (45), Озил (45), Дракслер (50), Канте (75).
Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика