Григорий Колосовский: "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман"
20 jun 2016 21:49
News
Григорий Колосовский: "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман"
"Бугунги ўйин имкониятлардан фойдаланилмаган баҳс бўлди. Жуда кўплаб вазиятлар яратдик, аммо битта гол урдик. Натижа ўйинга мос эмас. Бироқ "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Рақиб футболчилари ғалабани кўпроқ исташди.
Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз ва ҳар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Вазиятлардан фойдалана олмаслик ва ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли мағлубиятга учрадик.
Азим Аҳмедов яқинда жароҳатидан қутулгани учун захирадан майдонга туширилди. Нуруллаевга имконият бердик, аммо у ўз дарвозамизга хавфли қарши ҳужум бўлишига сабабчи бўлди. Акобир Тўраевда битта имконият бўлганди, аммо гол ура олмади.
"Пахтакор"га нима етишмаяпти? Бизга қарши ҳар бир жамоа икки карра куч билан майдонга тушади. Ҳар бир учрашувда жон жаҳдимиз билан ғалаба учун кураш олиб боришимиз шарт", - дейди Колосовский.
"Шўртан" матбуот хизмати
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Comments