Latest news

22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  4 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  19 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2

Григорий Колосовский: "Пахтакор" ғалаба учун ўйнади" News

Григорий Колосовский: "Пахтакор" ғалаба учун ўйнади"

Tags :  Пахтакор
"Пахтакор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" мураббийи Григорий Колосовский иштирок этди.

"Бугун тенг кучли икки жамоа ўйнади. Иккала жамоа ҳам дурангдан қониқмади деб ўйлайман. ОЧЛ ўйинидан сўнг ортга қайтиш учун бир сутка вақтни кетказдик. Йигитларда бироз толиқиш ҳам бўлди. Бугунги бир очко олдик, демак ишлашда давом этамиз. Бугун "Пахтакор" ғалаба учун ўйнади", - дейди Колосовский.

- Ҳакамлар борасида қандай фикр билдирасиз?

- Бир қатор вазиятлар бўлди. Лекин ҳакамлар ҳақида гапирмайман. Изоҳсиз қолдираман.

- Анвар Солиевни майдонга туширдинглар. Ундай ҳолда Нўъмон Ҳасанов ҳам майдонга тушиши мумкинми? Ёшларга имкон бериш керак эмасми?

- Солиев машғулотлар вақтида ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Шу боис бизга гол керак бўлгани учун уни майдонга тушурдик.

- Жамшид Искандеровнинг ўрни билинаяпти...

- Искандеров жамоанинг асосий футболчиси. Унинг йўқлиги албатта бизга қийинчилик туғдирмоқда.

- "Пахтакор" бугун жуда қўпол ўйнади. Бунга қандай қарайсиз?

- Бу сизнинг фикрингиз. Менимча қўпол ўйин бўлмади. Сариқ карточка кўрсатилган вазиятларда ҳам у қадар қўпол ўйналмаганди.

- Никита Рибкинга рақобатчи борми? Уни айбламаяпман, шунчаки унга ўринбосар борми?

- Бу Ўзбекистоннинг муаммоси. Олимпия терма жамоасида ҳам олий лигада ўйнаган дарвозабон йўқ эди. Рибкин машғулотларда яхши ишламоқда. Шу боис айни пайтда жамоамизнинг асосий посбони ҳисобланади.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика