Latest news

21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  15 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0

Григорий Колосовский: "Навбатдаги 2 очкони йўқотдик" News

Григорий Колосовский: "Навбатдаги 2 очкони йўқотдик"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Металлург"-"Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугун навбатдаги 2 очкони йўқотдик. Гол уриш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик бироқ тўп дарвозага кирмади. Кучли жамоалар билан ўйнадик. Умумий айтганда, бугунги натижа ёмон эмас. Аммо биз олдимиздаги вазифани бажаришимиз учун ғалабалар керак. Ҳар бир ўйинга финалдек қарашимиз лозим. 

- Жамоага келганингиздан буён дурангларга эришдингиз. Қайд этилаётган натижалар сизни қониқтираяптими? 

- 3 та ўйинда 3 очко жамғардик. Бу албатта мени қониқтирмайди. Лекин ҳозир Суперлигада ўйинлар осон ўтмаяпти. Ҳар бир жамоа мақсад учун охиригача курашаяпти. "Локомотив","Сўғдиёна" ва "Нефтчи" жамоалари билан ўйнадик, қўлга киритганимиз 3 очко холос. 

- Нега дарвозага кам зарба берилаяпти? 

- Кўпроқ зарба бериш учун машғулотларда ишлаяпмиз. Ҳар бир йўлланган зарба гол бўлишини барча жамоалар истайди, бироқ футболда бу имконсиз. 

- Навбатдаги рақиб "Динамо" ҳақида фикрингиз? 

- Қизиқарли жамоа. Ўйин услуби ҳам қизиқарли. Биз ҳозир айтиб ўтганимдек, фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бошқача йўлимиз йўқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика