Latest news

16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  1 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  2 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  26 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6

Грациано Пелленинг бойиб кетиш тарихи News

Грациано Пелленинг бойиб кетиш тарихи

Бунинг учун ундан талаб қилинадиган ягона иш Хитойга бориш эди.

Кескин кўтарилиш

2016 йилнинг июль ойида Грациано Пелле 31 ёшни қарши олди. Ўша ёзда у "Саутгемптон"дан "Шаньдун Лунэн"га 15,25 миллион евро (Хитой бозори учун жуда паст кўрсаткич) эвазига кўчиб ўтди.

Аммо бу трансфер ҳамон Европани ҳайратга солади. Тўлов эмас, маошнинг миқдори туфайли.

У "Саутгемптон"да ҳафтасига 80 минг фунт ишлаб топарди, бу 30 ёшли футболчи учун ёмон эмас. Хитой клуби эса ойлик маошини 225 фоизгача кўтариб, ҳафтасига 260 минг фунт таклиф қилди. Қизиқарлироқ таклифлар бўлса-да, Пелле хитойликларга розилик берди. Грациано Евро-2016да Бельгия ва Испания терма жамоалари дарвозасини ишғол қилган, шундан кейин унинг атрофида миш-мишлар тарқалган эди: "Челси", "Эвертон", "Лацио", ҳатто "Рубин". Аммо итальян Осиёни танлади.

Роналдунинг вилласи учун 5 ой

Пелленинг маоши 2016 йилнинг ёзида спортга ихтисослашган нашрларнинг асосий мавзусига айланди. Ҳамма шокда: 31 ёшли италиялик йилига 20,7 миллион долларлик шартномага эга бўлди! Битим 2,5 йилга мўлжаллангани инобатга олинса, Пелле 50 миллион доллардан кўпроқ даромад олади.

"Goal.com" Пелленинг маошини ҳисоблаб чиқди: бир ой ичида у Миландан элит квартира, 5 ойда Криштиану Роналдунинг вилласини, 10 ойда Бразилиядан ўзига орол, бир неча йил ичида Миралем Пьянични харид қилиши мумкин.

Ажабланарлиси шундаки, Хитойдаги дастлабки мавсум жуда муваффақиятсиз чиқди. "Шаньдун Лунэн" қуйи лигага тушиб кетишига оз қолди: жамоа 2015 йилда 3-ўринни эгаллаган бўлса, 2016 йил 14-поғона билан кифояланди. Италиялик футболчи 6 ойда 5та гол урди. У бу вақт ичида 10 миллион доллар ишлаб топганди (самарадорлиги 2 миллион доллар учун битта голга тўғри келади).

2017 йилда Пелленинг натижалари янада ёмонлашди — бутун чемпионат давомида 7 гол, жамоаси эса 6-ўринни эгаллади. 2018 йилги мавсум нисбатан омадли бўлди, "Шаньдун Лунэн" 3-ўринда, Грациоано 17та гол урди.

Топ-20 

2018 йил охирида Пелленинг дастлабки шартномаси ниҳоясига етди. Декабрь ойида "Вест Хэм" пайдо бўлди. "TuttoMercatoWeb" хабарига кўра, "болғачилар" 33 ёшли форвардга Осиёда олаётган миқдорида маош таклиф қилган. Бунга ишониш қийин, чунки Лондон клуби ҳеч кимга ҳафтасига 260 минг фунт тўламаган. Бироқ бу футболчига таъсир қилмади. "Шандунь Лунен" эски шартлар асосида янги битим таклиф қилди. Муддат — икки йил.

2019 йилнинг ёзида "Forbes" жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчилари рўйхатини эълон қилди. Биринчи ўринда йилига 127 миллион доллар ишлаб топадиган Месси, иккинчи — Криштиану Роналду (109 миллион), учинчи — Неймар (105 миллион). Рейтингда сиз шахсан танимайдиган футболчилар йўқ. Ҳа, Иньестани бешинчи ўринда кўриш ғалати, аммо у Япониянинг "Виссел Кобе" клубида 30 миллион доллар ишлаб топади. 

Аммо Пелленинг энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхатида 19-ўринда эътироф этилишига ақл бовар қилмайди. У клубдан 20,7 миллион, "Nike" билан клишувидан яна 1 млн доллар олади. Бу дегани Пике, Мане, Стерлинг, Кейн, де Брюйне, ван Дейк, Дибала ва бошқа юлдузлардан кўпроқдир. 

Сўз сўнгида қизиқ факт

Пелле — энг кўп маош оладиган италиялик футболчи. Маълумот учун, у 2016 йилдан буён терма жамоадан чақирув олмайди. 

"Transfermarkt.de" порталида Пелле 2,64 миллион долларга баҳоланган. Қизиғи шундаки, Пелле йиллик маошига ўзини 10 марта қайта сотиб олиши мумкин.

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика