Гонконг термаси мураббийи келажакка умид билан қараяпти
14 nov 2013 11:13
News
Гонконг термаси мураббийи келажакка умид билан қараяпти
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Вьетнамга қарши майдонга тушади. Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган бу баҳсда ғалаба қозониш биз учун жуда муҳим.
Кейин эса 19 ноябрь куни Гонконгга қарши тўп сурамиз. Гонконг эртага сафарда БАА термаси билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.
Маълумки, гонконгликлар ўз уйларида кечган беллашувда БААга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Жамоа бош мураббийининг айтишича, БАА ва Ўзбекистон билан бўладиган ўйинлардан сўнг Гонконгнинг гуруҳдан чиқиш-чиқмаслиги маълум бўлади. Бу борада Ким Пан Гон шундай деди:
“Олдимизда яна учта учрашув қолди. Лекин навбатдаги икки баҳс ҳаммасига ойдинлик киритади. Тўғрисини айтсам, олдимиздаги икки ўйинда тўрт очко қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Албатта, БААда бизга осон бўлмайди, лекин ҳаракат қилиб кўрамиз. Ундан кейин эса Ўзбекистон тўғрисида ўйлаймиз. Навбатдаги икки учрашувда очколарсиз қолиб кетмасак бўлгани. Умид қиламанки, жамоамизнинг етакчи ўйинчиси Чан Вай Ҳо бизга ёрдам бера олади. Усиз ҳимоя қўрғонимизни тасаввур қилиш мушкул”.
Кореялик мураббий жамоасининг кам гол ураётганини қуйидагича изоҳлади: “Ҳа, биз учта ўйинда атиги битта гол урдик ва бу жуда кам. Энди ҳужумчиларимизнинг уйғонадиган пайти келган бўлса ажаб эмас. Энг муҳими, бизда тезкор ўйинчилар бор, шу боис бундан хотиржамман”.
Х.Холиқов тайёрлади.

Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments