Latest news

18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Гонконг бош мураббийи: "Вазиятга реал қараш лозим, бундай терма жамоаларга гол уриш қийин" News

Гонконг бош мураббийи: "Вазиятга реал қараш лозим, бундай терма жамоаларга гол уриш қийин"

Гонконг - Ўзбекистон ЖЧ-2026 саралаш баҳсидан аввал мезбон жамоа устози Йорн Андерсен матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бизга техник директор бўлиб келган, 10 йил давомида Англия Премьер-лигаси клуби академиясини ("Брайтон") бошқарган Жон Морлинг билан учрашдим. У катта тажрибага эга. Иккита ўйинда у билан бирга ишладим ва кўп мулоқот қилдик, Морлинг ажойиб инсон.

Ўзбекистонга қарши баҳсда мухлислар бизнинг 12 футболчимиз бўлишади, чунки "Монг Кок" стадионида (6664 мухлисга мўлжалланган) бўладиган баҳс учун чипталар саноқли соатларда сотилиб кетди.

Ўзбекистондек Осиёнинг йирик жамоасига қарши рақобатлашишнинг ягона йўли - Осиё Кубогидаги каби юқори даражада ўйнаш. Биз бор кучимизни сарфладик, кўп югурдик ва доимо курашларга кирдик.

Вазиятга реал қараш лозим, бундай терма жамоаларга гол уриш қийин. Гонконг чемпионатида кўп гол урадиган футболчиларимиз бор, аммо бу даража анча қийинроқ.

Агар биз бир, икки ёки учта вазият яратсак ва омад бизга кулиб боқса, улардан бири гол билан якунланиши мумкин" - деди Гонконг бош мураббийи.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика