Latest news

21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  0 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  8 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  4 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  2 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  3 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  7 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  8

Голландлар Дел Боске кемасининг елканларини тушириб юборишди News

Голландлар Дел Боске кемасининг елканларини тушириб юборишди

Жаҳон чемпионати "Б" гуруҳидан ўрин олган Испания ҳамда Голландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Ўйиндан олдин испанларнинг имконияти юқорироқ баҳоланган бўлиши мумкин. Сабаби, Дел Боске шогирдлари таркиб борасида анча кучлилар. Бошқача қилиб айтганда, бугун тажриба шижоатга қарши майдонга тушган эди.

Биринчи бўлим ортиқча ҳаяжонларсиз ўтди. 27 дақиқада Хаби Алонсо пенальтидан гол урганидан сўнг ўйин савияси пасайгандек бўлди. Танаффусга чиқиб кетиш арафасида Робин Ван Перси бош билан тўп киритиб мувозанатни тиклади.



53 дақиқада Роббен ажойиб тарзда гол уришга эришди. Шу голдан сўнг Дел Боске Хаби Алонсони олиб майдонга Педрони туширди. Натижада, таянч ярим ҳимояси кучсизланиб қолди.

64 дақиқада Снейдернинг тўп узатишидан сўнг Де Врей боши билан ҳисобни ўзгартирди.
Голландлар учинчи тўпни киритишганидан сўнг Касиляснинг асаблари ҳам дош бермади. У оёғидаги тўпни рақибга топшириб қўйди. Робин эса бундай совғаларни кўкка совурмайди.

Испания ҳимояси сочилиб кетди, голландлар нима ҳохлашса, шуни қилишди. 80 дақиқага келиб эса  Роббен супер юришни намоиш этиб берди. Жуда катта тезликда рақиб ўйинчиларини чалғитиб учрашувга нуқта қўювчи голни урди.
Иккинчи бўлимда Голландия аъзолари нима ҳохлашса, шуни вилишди.
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика