Ғолиб Ғайбуллаев: "Хатоимдан кейин тушкунликка тушмасдан, кўпроқ меҳнат қила бошладим"
25 aug 2023 01:20
News
Ғолиб Ғайбуллаев: "Хатоимдан кейин тушкунликка тушмасдан, кўпроқ меҳнат қила бошладим"
"Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Учрашув қийин руҳда ўтди. "Пахтакор"га қарши ўйинларимиз ҳамиша қийин бўлган. Кубокни қўлга киритишни истагандик. Эндиликда шу руҳда Суперлига чемпионлиги учун курашамиз.
Дарвозамиздан гол ўтказиб юборишда менда хатолик юзага келди. Лекин руҳан тушкунликка тушмадим. Бўлар иш бўлганди. Жамоага нафим тегиш учун кўпроқ меҳнат қила бошладим.
Мураббийимиз ўйиндан аввал ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёрлаганди. Ғалаба қозонмасак бўлмасди. Бу масъулиятни барча ҳис қилиб турганди.
Алиқуловнинг жамоадан кетиши биз учун йўқотиш бўлди. Ҳусниддин биз учун керакли ўйинчи эди. Лекин унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Ўзимнинг клуб билан икки йиллик шартномам мавжуд, шу боис, жамоадаман.
Осиё Чемпионлар лигасида кучли рақиблар билан тўқнашамиз. Ушбу ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди "Насаф" ҳимоячиси.
Comments