Latest news

15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  0 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  0 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  6 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  3 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  40 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7

"Гоҳида олган пулларим ҳам ўзимга ёқмади" - Раҳимжон Давронов захирада қолгани, "Навбаҳор" ва кейинги режалари ҳақида News

"Гоҳида олган пулларим ҳам ўзимга ёқмади" - Раҳимжон Давронов захирада қолгани, "Навбаҳор" ва кейинги режалари ҳақида

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси 2021 йил бошида дарвоза чизиғидаги рақобатни кучайтириш учун "Машъал"дан Раҳимжон Давронови таклиф қилганди.

Бироқ дарвозабон бу йил умуман майдонга тушгани йўқ. "Навбаҳор" дарвозасини мавсум давомида Ўткир Юсупов қўриқлади. Захирада қолиб кетган Раҳимжон Давроновнинг кейинги режалари қандай? "Навбаҳор"дан қандай хулосалар билан кетмоқда? Бу борада унинг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Машъал", кейинчалик "Бухоро"да ҳам асосий дарвозабон ролини бажаргансиз. "Навбаҳор"да эса биринчи рақамли посбон Ўткир Юсупов ҳисобланарди. Шундай экан мавсум бошида ўтаётганингизда бу борада иккиланиш фикри юзага келмаганмиди?

- Ассалому алейкум. Мавсум бошида ўзимда яхши вариант бўлган эди. Трансфер ҳуқуқим "Машъал"га тегишли бўлгани учун эътироз билдирмаганман. Клубга фойдам тегсин, деган мақсадда "Навбаҳор" таклифига розилик билдирдим. 

- Мавсум давомида захира ўриндиғига "михланиш"ни қандай қабул қилдингиз? Шундай футболчилар бўлади маош ва мукофот пулларини олиб захирада ўтираверади, ортиқча ўзига олмайди...

- Тўғрисини айтсам захирада ўтириш мен учун эмас. Ишонасизми шундай паллалар бўлдики, олган пулларим ҳам ёқмасди. Майдонга чиқиб тўп тепгим келарди. Пулсиз ўйнашга ҳам тайёр эдим, дея оламан. 

- Мавсумни жамоа Нўъмон Ҳасанов билан бошлади. Кейинчалик Виктор Жалилов келди. Балки аввалги мураббий қолганида бироз бўлса ҳам имконият берармиди, деган ҳаёл келмадими?

- Нўъмон Ҳасанов жуда яхши мураббий. Биринчи турдан кейиноқ олиб ташлаш фақат "Навбаҳор"да юз берса керак. Менимча Виктор Жалиловнинг ёшлари ўтиб қолди. Бундай ёшда уйда кўк чой ичиб дам олиб ўтириши керак. 

-  Бир йиллик захирада қолиш нима берди? Қандай хулосалар чиқарилди?

- Ўзим учун катта дарс олдим. Бундай ҳолат юз берганидан қайсидир маънода хурсандман. Сабр қилишни ўргандим. Ҳозирча режаларим аниқ эмас. Насиб қилса, вақт кўрсатади. Ўйнайдиган жамоага ўтишга ҳаракат қиламан. 

- "Машъал" Суперлигадан тушиб кетганига қандай муносабатда бўлдингиз?

- Очиғи ҳафа ҳам бўлдим. "Машъал" ўзбек футболида ўз ўрнига эга жамоа. Ўйлайманки, Про лигада ўз сўзини айтади ва Суперлигага қайтади. 

- Айни пайтда футболимизда танаффус. Демак барчасини ўйлаб олиш вақти...

- Эндиликда ҳаммасини бошқатдан бошлаш ниятидаман. Бунга ақлим ва кучим етади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика