Goal.com: "Eplmanager"нинг сўнгги лигаларида Индонезия, Малайзия ва Ўзбекистон етакчи
13 jan 2017 13:45
News
Goal.com: "Eplmanager"нинг сўнгги лигаларида Индонезия, Малайзия ва Ўзбекистон етакчи
100дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этаётган ушбу ўйинда декабрь ойида 3 та совринли лига якунига етди. Уларнинг барчасида рақобат жуда кучли эди.
ҒОЛИБЛАР

4 та тур давом этган "Jet Black League" декабрда якун топди. Ушбу совринли лигада индонезиялик ва ўзбекистонликларнинг рақобатига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Малайзиянинг фақат бир жамоаси кучли ўнликка кирди. 22 мингдан ортиқ иштирокчи рўйхатдан ўтган ушбу лига Ўзбекистон вакили Акмалбек Аҳмедов ғалабаси билан якунланди.
16 минг иштирокчи қатгашган "iPlay League" 5 тур давом этди ва бу лигада ҳам ўзбекистонликлар совринлар учун жиддий кураш олиб боришди. Лига бош соврини индонезиялик Воҳид Воҳидинга насиб етди, қолган совғаларни ўзбекистонликлар илиб кетишди.
Чекланган миқдордаги иштирокчилар қатнаша оладиган "VIP League II"да Малайзия фуқароси Ҳуссаири Бин Таиб ғолиб бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларга ҳам қимматбаҳо совғалар насиб этди.
Эртага яна янги "League 17" совринли лигаси ишга тушмоқда.
Eplmanager: Янги "League 17" совринли лигаси ҳақида

Манба: "Eplmanager"нинг сўнгги лигаларида Индонезия, Малайзия ва Ўзбекистон етакчи
Similar news
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Comments