Latest news

23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   0 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  8 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  51 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  5 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2

Goal.com: “Бавария” чемпион бўлмаса, Тухель ҳайдалади News

Goal.com: “Бавария” чемпион бўлмаса, Тухель ҳайдалади

Goal.com хабарига кўра, агар “Бавария” ушбу мавсумда Германия чемпионлигини қўлга кирита олмаса, Томас Тухелни бош мураббий лавозимидан бўшатиши мумкин.

Манбага кўра, германиялик мутахассис тайинланганидан икки ой ўтиб, ўз лавозимини йўқотиш эҳтимоли жуда юқори. Тухель бошчилигида “Бавария” етти учрашувда уч бор мағлуб бўлди, икки марта ғалаба қозонди ва яна икки бор дуранг ўйнади. 

Юлиан Нагелсман қўл остида “Бавария” барча мусобақаларда 37 ўйинда уч марта мағлуб бўлганди. Шу билан бирга, “Бавария” Чемпионлар лигаси ва Германия кубогидан чиқиб кетди. Чемпионатнинг ўтган туридан сўнг мюнхенликлар биринчи ўрини Дортмунднинг “Боруссия”га топширганди. 

Маълум қилинишича, “Бавария” хўжайинлари 22-май, душанба куни клубнинг мавсумдаги сўнгги ўйинига беш кун қолганда йиғилиш ўтказиб, мураббийлар ва директорлар штаби бўйича якуний муҳим қарорларни қабул қилишади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика