Гнабри Испанияга йўл олиши мумкин
21 apr 2022 12:32
News
Гнабри Испанияга йўл олиши мумкин
"Бавария" ҳужумчиси Серж Гнабри Мадриднинг "Реал" клубига ўтиши мумкин.
Ўйинчи ва немис гранди ўртасидаги янги шартнома борасидаги музокаралар барбод бўлди, шундай экан мюнхенликлар футболчини сотишга қарши эмас. Вингернинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Гнабри "Бавария"га 2017 йилда "Вердер"дан 8 млн евро эвазига ўтди. Ўйинчи ҳозирда transfermarkt'да 70 миллионга баҳоланмоқда.
26 ёшли немис жорий мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 10та ассист қайд этди.
Link :
Source : Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Comments