Latest news

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  84 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Гилфи Сигурдссон: "Умид қиламанки Россияда ҳам мухлисларимизнинг овози эшитилади" News

Гилфи Сигурдссон: "Умид қиламанки Россияда ҳам мухлисларимизнинг овози эшитилади"

Исландиялик ишқибозларнинг ҳайқириқлари шу қадар жаранглики, уни албатта томоша қилиш ва эшитиш керак.

Минглаб исландияликлар ўз суюклиларини ўзига хос тарзда қўллаб-қувватлаб туриши билан бошқалардан ажралиб туришади.

''Викинглар ҳайқириғи'' дея ном олган бу ҳайқириқ мамлакат терма жамоасининг Косово устидан қозонилган ғалабасидан сўнг, янада баландроқ тус олди дейиш мумкин. Сабаби айнан шу баҳсдан сўнг Исландлар ўз тарихларида биринчи бор мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Аҳолиси бор-йўғи 335 минг бўлган бу мамалакат учун шубҳасиз бу катта воқеа бўлди.

Исландия термасининг ушбу тарихий натижага кўрсатишида бош роллардан бирини ''викинглар'' етакчиси Гилфи Сигурдссонинг хиссаси нихоятда катта бўлди. ''Эвертон'' ярим ҳимоячиси Исландиянинг сўнгги беш йилликдаги энг яҳши футболчиси саналади. У Косовога қарши тарихий учрашувда гол уришдан ташқари, жамоадоши томон ажойиб голли тўп узатма соҳибига айланди.

''Бу жуда ажойиб бўлди-дейди футболчи муҳбирларга- учрашувдан аввал мен жамоамнинг мундиални қўлга киритишини орзу қилган эдим. Мен термамга ёрдам берганим ва гол урганим зўр бўлди'', - дейди Гилфи.



Айтиб ўтганимиздек, Исландия ўз тарихида биринчи бора жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди аммо буни кутилмаган ҳол сифатида баҳолаб бўлмайди. Улар ЖЧ-2014 га ҳам йўл олишлари мумкин эди, лекин саралашнинг ўтиш қисмидаги омадсизлик уларни бу имкониятдан маҳрум этган эди. Францияда ўтган Евро-2016 баҳсларидаги иштирок эса барчани бу термага нисбатан ҳурмат ила қарашга мажбур этди. Ушбу саралаш баҳсида Сигурдссон жамоадошлари ўз гуруҳларида Хорватия, Украина, Туркия каби термаларни ортда қолдириб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллашди.

''Ўйлайманки, сўнгги тўрт-беш йил ичида биз жуда жиддий учрашувларни ўтказдик,- хотирлайди футболчи. - Аввалига Бразилия мундиали йўлидаги саралш баҳслари, кейин Европа чемпионатидаги иштирокимиз ва ниҳоят ЖЧ-2018 саралашидаги баҳслар. Ўйлайманки, айнан шу саралашлардаги баҳслар бизнинг тажриба тўплашимизга катта ёрдам берди. Бундан беш-олти йиллар аввал биз муҳлислар биз тўғримизда маълумотга эга эмас эди. Аммо энди барчаси ўзгарди ва биз кучли термага айлана олдик''.



Шундай қилиб, Хеймир Хадлгримссон жамоаси I гуруҳунинг ғолибига айланди. Мамлакат эса бу байрамни ярим тунгача нишонлади. Бу хурсандчилик Сигурдссон учун икки баробар бўлди. Сабаби тўрт йил аввал улар айнан Хорватия термасига қарши ҳал қилувчи учрашувда мағлуб бўлишган ва Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014 йўлланмасидан маҳрум бўлган эди.

''Ортга назар ташлаб бу мағлубият биз учун жуда муҳим бўлганини билиш мумкин. Энди биз муҳим учрашувларда қандай ҳаракат қилиш кераклигини жуда яхши биламиз",- доноларча гапиради Сигурдссон. -  Биз кетма-кет иккинчи бор йирик турнирда қатнашамиз. Бу мамалакатимиз учун улкан натижа"



Евро-2016 да Исландия термаси олқишларга сазовор бўлган эди. Айнан шу мусобақада Исландлар билишдики, улар қитъанинг ҳар қандай термасига бош оғриқ бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, қитъа чемпионатида ''викинглар'' гуруҳ баҳсларида Австрия, Венгрия ва Португалия термаларига қарши тўп суриб, ушбу кейинги босқичга йўл олишган эди. 1/8 финалда эса Исландия кимсан Англияни мусобақадан чиқариб юборган эди. Демак Сигурдссон келажакка ишонч билан қараши мумкин.

''Кўрамиз, бизга қайси рақиблар тушар экан, лекин ҳар қандай вазиятда ҳам бизда гуруҳдан чиқиш учун имконият бўлади.  Бу мусоба биз учун ажойиб ҳиссиётларни тақдим этишига шубҳам йўқ. Ишонаманки, Исландия аҳолиси биздан фахрланишади. Биз мусобақа бошланиши сабрсизлик билан кутяпмиз. Умид қиламанки, ''викинглар ҳайқириғи'' Россияда ҳам эшитилади'', - деб сўзини якунлайди Исландия қаҳрамони.

Исландия мамлакати ҳақида ФИФА сайтининг видеоролиги ВИДЕО


FIFA.COM сайтидан Мақсуд Яҳёев таржима қилди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика