Latest news

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   0 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  3 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

Гильерме Очоа — жаҳон чемпионатларидаги Мексика халоскори ёҳуд клубларга ёлчимаган "девор" News

Гильерме Очоа — жаҳон чемпионатларидаги Мексика халоскори ёҳуд клубларга ёлчимаган "девор"

Мексика бугун Аргентинага қарши майдонга тушади, Саудлардан мағлуб бўлган Скалони шогирдларига бугун фақат ва фақат ғалаба лозим.

Месси жамоаси учун бугунги учрашув осон бўлмайди, чунки рақиб — Мексика. Қийин гуруҳдан жой олган "Майя" юрти вакиллари биринчи турда Польша терма жамоасига қарши қийин учрашув ўтказишди. Нурсиз дуранг билан якунланган баҳсда мексикаликлар дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди, Роберт Левандовски ижро этган 11 метрлик зарбани Гильерме Очоа осонлик билан қайтарди ва жамоаси учун қимматли очкони тақдим этди. Қизиғи шундаки, Очоа учун жаҳон чемпионатларида бундай перфоманс одатий ҳол саналади. Лекин ҳаёт шундай қизиқки, мундиаллар қаҳрамонининг клубларда "кетмони" учмаган. Бугун биз унинг фаолиятига чуқурроқ назар соламиз.


"Америка"даги дебют ва "Олтин тўп"га давогарлик

1985 йилнинг 13 июль санасида Мексикаинг Гвадалахара шаҳрида туғилган қаҳрамонимиз болалик давридан футбол билан шуғуланнади ва 17 ёшидаёқ Мексиканинг "Америка" клубида дебют қилади. 2004 йилдан бошлаб "Америка" клубининг асосий дарвозабони сифатида Мексика миллий чемпионатида иштирок этишни бошлайди ва ўша вақтларда Мексика U-20 жамоасига жалб этила бошлайди, кейинчалик жамоа сардорига айланади. Бир йил ўтар-ўтмас, 2005 йил Очоа Мексика терма жамоасидаги дебют ўчрашувини Венгрияга қарши ўтказади ва 2:0 ҳисобида якунланган учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолади. Шу йилнинг ўзидаёқ Очоа профессионал фаолиятидаги биринчи совринини қўлга киритади, дарвозабон "Америка" билан Клаусура (Мексика жамоалари иштирок этадиган маҳаллий турнир) ғолибига айланади.

2007 йил Копа Американинг гуруҳ босқичидаги Бразилияга қарши ўйинда Гильерме миллат қаҳрамонига айланади, учрашувда 8 та сейв амалга оширган дарвозабон, якунда Мексиканинг 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшади. Турнир сўнгида эса Мексика бронза медали соҳибига айланади. Дарвозабон ёрқин ўйинлари эвазига машҳур симульятор ўйини — FIFA 08 муқовасида кўриниш беради. 

2008 йилдаги "Олтин тўп" номинациясида Очоа топ-30 даъворгарлар орасидан жой олади. Натижалар эълон қилинганда, Очоа 30-ўринда қайд этилади, бундай натижа Мексика футболи учун тарихий воқеалик ҳисобланарди, чунки бундан аввал ҳеч қайси мексикалик футболчи "Олтин тўп" номинациясининг даъвогарлар рўйхатидан жой ололмаганди.


Узоқ кутилган Европага йўл олиш ва допинг можароси

2008 йилги қишки трансферлар ойнасида Очоага Европанинг "Арсенал", "Бавария", "Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико Мадрид" каби гранд клублари қизиқиш билдирганди, лекин иш сўнгги паллагача етиб бормади. 

2010 йил Жанубий Африка мамлакатида бўлиб ўтган мундиалда Очоа асосий таркибдаги ўрнидан маҳрум бўлди, бунга мексикалик машҳур собиқ дарвозабон Антонио Карбахалнинг танқидлари сабаб бўлди. Карбахалнинг фикрига кўра, Очоа узоқдан йўлланган зарбаларни қайтара олмас экан. Мексиканинг ўша вақтдаги бош муррабийи Хавиер Аггире ҳам бу фикрга қўшилди ва "Крус Арал" жамоаси дарвозабони ва Оскар Пересга ишонч билдирди.

 

2011 йил эса Очоанинг фаолиятидаги энг катта фожиа содир бўлди ва унинг топ жамоага ўтиш мақсадлари барбод бўлди, бунга сабаб эса КОНКАКАФ турниридаги баҳсдан сўнг топширилган допинг тести эди. Мексика терма жамоасининг таркибидаги 4 та ўйинчи допинг тестидан ўта олмади, футболчиларнинг организмида тақиқланган кленбутерол (бу модда бронхиал астма билан касалланган инсонларнинг дориси таркибида бўлади) моддаси топилган. Икки ойдан сўнг назорат коммисияси футболчиларни допинг қабул қилишмаганини исботлади, аслида ўйинчилар турнир вақти ўзлари билмаган ҳолда допингли гўшт истеъмол қилишган. Кейинчалик футболчилар оқланди, лекин энди кеч бўлганди. Топ клублар ва айнан ПСЖ Очоанинг трансферидан воз кечишганди.

Допинг можаросига қарамай, Очоа 2011 йилда Франциянинг "Аяччо" клубига кўчиб ўтди ва 3 йиллик шартнома имзолади. Уч мавсум давомида Очоа ажойиб ўйинлар намойиш этди ва ахборот манбаларининг кузатувида эди. 2012/2013 йилги мавсумда Очоа ПСЖга қарши учрашувида ажойиб ўйин намойиш этиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва жамоасига бир очко тақдим этди, бир мавсум ўтиб эса яна ўша ПСЖга қарши учрашувда 17 та сейв амалга оширди (Лига 1 рекорди) ва фақатгина 86-дақиқада дарвозасидан гол ўтказди. Ушбу ўйин Очоанинг фаолиятидаги энг ёрқин баҳслардан бири бўлди.


ЖЧ-2014. Бразилияга қарши учрашув ва 8 та сейв. Фаолиятининг чўққиси

Жаҳон чемпионатидаги Бразилияга қарши баҳс олдидан жамоа муррабийи Мигель Эррера ва ниҳоят Очоага ишонч билдирди ва у ишончни оқлади (бунгача Очоа 2006 ва 2010 йилдаги жаҳон чемпионатларида захири ўриндиғида ўтирганди). Очоа порлаган ўйинда 8 та сейв амалга оширди ва фантастик ўйин намойиш этди, Неймарнинг ҳаводан берган зарбасини қайтарган Очоанинг сейви ҳали ҳам барчанинг кўз олдидан кетмаган бўлса керак.

"Ҳеч қайси дарвозабон футбол тарихида Бразилияга қарши бундай ўнамаган, Очоа бугун қаҳрамон бўлди" - дея таъкидлаб ўтган эди Эктор Эррера.

"Ўша учрашув ва турнирни доим эслайман ва ҳар доим ўша баҳс мен учун энг яхшиси бўлиб келган, чунки ўшанда мундиалда дебют қилгандим" - дея эслайди Гильерме Очоа.


"Малага"даги омадсизлик. Захирадаги икки йил

Очоа учун фантастик тарзда ўтган ЖЧ-2014 дан сўнг, Очоа "Малага" билан уч йиллик шартнома имзолади. Ўша вақтлардаги "Малага"да катта режалар бор эди. "Малага"га эгалик қилган қатарлиқ шайхлар Очоага ишонч билдиришди, лекин айнан "Малага" дарвозабон фаолиятидаги энг катта омадсизлик бўлди. 2 йил давомида захирада ўтирган дарвозабон, 2016 йил 5 март куни Ла Лига доирасида "Депортиво"га қарши учрашувда дебют қилди. Захирада қолиб кетган қаҳрамонимиз ўйин амалиётига эга бўлиши учун 2017 йилнинг ёзида "Гранада"га ижара асосида кўчиб ўтди ва бир мавсум ушбу жамоада ўйнади. Шундан сўнг Очоа Бельгиянинг "Стандард" жамоасига ўтди ва уч мавсум чиройли ўйин намойиш этди.

Россия майдонларида эса Очоа одатдагидек ишончли ўйин кўрсатди ва амалдаги чемпион Германиянинг гол уришига йўл қўймади. Гуруҳдан чиққан мексикаликлар бу сафар ҳам 1/8 финалда иштирокларини якунлашди.

2019 йил эса Европадан харидор чиқмаган Гильерме ўз ватанига, аниқроғи "Америка"га қайтди ва ҳозирги кунгача Мексика чемпионатида фаолиятини давом эттирмоқда.

"Мен ўз фаолиятимни жуда муваффақиятли деб уйлайман", - дея айтиб ўтган эди посбон маҳаллий нашрлар билан бўлган мулоқотда. - Ҳар ким турлича фикрлайди, айниқса бундай синовлардан ўтмаган одамларда бу капи гап-сўзлар учрайди. Менга Европада ўтган йилларим жуда қимматга тушган, лекин мен ўйнаган жамоаларнинг мухлислари мендан миннатдор ва мени ҳурмат қилишади. Мексикалик дарвозабонлар ҳали Европада ўйнамаганди, мен биринчиси бўлдим. Мақсаларимга эришдим, дунёнинг энг зўр лигаларида, энг зўр ўйинчиларга қарши курашдим ва яхши ўйин намойиш этдим. Мен бахтлиман, 15 ёшимдан бери профессионал даражада ўйнаяпман, 18 ёшимда терма жамоада ўйнашни бошладим ва 5 та мундиалда қатнашдим. Бу бахт бўлмай, нима?" – деган эди Очоа.


Абдулвосит тайёрлади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика