Latest news

01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0

"Ғиждувон"нинг ўртоқлик беллашувлари ва трансферлари ҳақида News

"Ғиждувон"нинг ўртоқлик беллашувлари ва трансферлари ҳақида

Ўтган мавсумни Биринчи лигада муваффақиятли ўтказган “Ғиждувон” клуби Про лиганинг янги мавсумига жиддий тайёргарлик олиб борди.

Баҳодир Шаймардонов шогирдлари ўқув-йиғин машғулотларини Ғиждувон ҳамда Тошкентда ўтказишди. Пойтахтдаги йиғин мобайнида назорат учрашувларига катта эътибор қаратилди. Унда Про-лига ва биринчи лига жамоаларига қарши синов-назорат ўйинлари ташкил қилинди. 

Ўртоқлик баҳслари рўйхати:

“Ғиждувон” – “Янгиер”  - 1:1

“Ғиждувон” – “Бухоро”  - 3:2

“Ғиждувон” – “Хоразм” – 2:2 

“Ғиждувон” – “Дўстлик” – 4:0

“Ғиждувон” – “Локомотив БФК” – 7:2

"Ғиждувон" - "Қизилқум-ФАРМ” - 2:0

"Ғиждувон" - "Қизилқум" U-21 - 3:1

"Ғиждувон" - "Машъал" - 1:1

Мураббийлар штаби ўтган мавсум таркибини сақлаб қолиш ва айрим чизиқларни кучайтиришга эътибор берди. Ўтган мавсумда "Ғиждувон" шарафини ҳимоя қилган кўплаб футболчилар клубни тарк этишди. Уларнинг ўрнига янгилар таклиф этилди.  

Шунингдек, жамоага Акром Баҳромов, Ислом Шодмонов, Жаҳонгир Исмоилов, Санжар Баротов, Сардор Сулаймонов, Нодир Ибрагимов, Солибек Каримов, Раим Обидов, Улугбек Худойбердиев, Ислом Исмоилов, Бегзод Комилов келиб қўшилди. Хусусан, 1998 йилда туғилган камерунлик футболчи Рикарду билан ҳам шартнома имзоланди.

Шу билан бирга, “Ғиждувон” клуби 9 футболчи билан хайрлашди — Дурбек Камалов, Жавоҳир Комилов, Мақсуд Маҳмудов, Бекзод Файзиев, Аббос Икромов, Асилбек Мирзаёров, Диёр Ашуров, Нодир Йўлдошев, Шерзод Кодиров.

Эслатиб ўтамиз, “Ғиждувон” 5 март куни Про лига дастлабки турида меҳмонда “Янгиер-Қурувчи”га қарши майдонга тушади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика