Гиггз ўз хоҳиши билан Уэльс ТЖ мураббийлигидан кетди. Бунинг сабаби ҳам маълум
21 jun 2022 09:25
News
Гиггз ўз хоҳиши билан Уэльс ТЖ мураббийлигидан кетди. Бунинг сабаби ҳам маълум
Уэльс футбол ассоциацияси Раян Гиггз билан келишув бекор қилингани эълон қилди.
Гиггз 2018 йил январидан бери термани бошқариб келаётганди ва 2020 йил ноябрида қиз ўртоғи Кейт Гревиллга ҳужум қилишда айбланиб, қамоққа олинганидан кейин вақтинча жамоадан четлатилганди. Кейин эса у худди шу каби айблов билан қиз ўртоғининг синглиси Эмма Гревиллга ҳам ҳужум қилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича суд жароёни 2022 йил 8 августда бўлиб ўтади, МЮ собиқ аъзоси эса барча айбловларни рад этмоқда.
Гиггз ўзига қўйилаётган айбловлар Уэльс ТЖнинг ЖЧ-2022 тайёргарлик жараёнига таъсир ўтказмаслиги учун ўз хоҳиши билан истеъфо сўради. Терма вақтинча бош мураббий вазифасини бажарган Роб Пейж бошқарувида плей-оффдан ўтиб, мундиалнинг финал босқичига йўл олди.
Link :
Source : faw.cymru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments