Latest news

03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  11 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  0 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  0 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  6 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  2 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  2 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  29 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  33 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  5 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0

Гиггз интервьюда Ван Гал ва Фергюсоннинг фарқини айтди News

Гиггз интервьюда Ван Гал ва Фергюсоннинг фарқини айтди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингери Райан Гиггз манкунианликларнинг собиқ бош мураббийлари Сер Алекс Фергюсон ҳамда Луи Ван Гални таққослади.

"Сер Алексда барчаси бўлган - бошқарув, ахил кийиниш хонаси, тартиб, стандартлар тепадиган инсонлар, футболчиларни тушуниш... Унинг қўл остида шунчаки майдонга тушардик ва ўйнардик, чунки таркибимиз ҳам юқори сифатли футболчилардан ташкил топган ва улар бир неча йиллардан буён бирга фаолият олиб бораётганди.

Луи билан эса акси. Ҳар ўйинда тактикалар ўзгарарди. Сер Алекс даврида бир услубни танлаб, уни сайқаллаштирардик. Унинг қўл остидаги бирорта ўйинда 3 нафар марказий ҳимоячи билан майдонга тушганимизни эслай олмайман. Бўлгандир бир-икки марта, шунда ҳам катта ўйинларда ҳисобни ушлаб қолиш учун учинчи центрбэк майдонга тушган.

Луи биз билан ўйин ва тактик томонлама кўп ишларди. Ҳар ўйинга хар хил тайёргарлик режаси тузиларди, футболчилар эса хаддан ташқари кўп эди! Сер Алекс билан барчаси оддий давом этарди. Бу билан ички йиғилишлар бўлишини истисно қилмаяпман, аммо нима бўлганда ҳам тажрибали футболчилар доим мураббийнинг фикрларини тезда илғаб оларди. Масалан, Парк Жи Сунг марказда Пирлога тўп тушишига имкон қолдирмаслик керак бўлса буни ажойиб тарзда амалга оширарди.

Тартиб-қоида - энг асосийси. Бу жиҳат Сер Алекс ҳамда Луини боғлаб туради. Уларнинг иккиси ҳам стандартларни амалга оширадиган футболчиларни танлашда адашмаган", - деди Гиггз.  

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика