Latest news

13:55Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   25 13:23Марказий Осиё. "Аркадағ" очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  5 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  4 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  3 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  7 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  27 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5

Гейнрих! Шунчаки у ҳақда ўқишни истаганларга реал воқеа... News

Гейнрих! Шунчаки у ҳақда ўқишни истаганларга реал воқеа...

Бир куни Гейнрихдан сўрадим, нима учун ҳар сафар шартномангиз якунига етганидан кейин яна қайтиб "Пахтакор"га келасиз ва клуб Сизни сотади. Сизда кўтарма пулини кўпроқ олиш имконияти ҳам бор-ку?

"Биласанми, пул бу шунчаки яхши яшаш учун керак бўлган оддий нарса холос. Пулдан-да муҳими бор. "Пахтакор" мен учун қилганини, мен озгина пул билан қайтарсам, қайтарибманда". Ўша йиллари "Пахтакор" ўз футболчиларини шундай тарбиялар эди-ки, пул иккинчи ўринда турарди улар учун. Ўз пайтида Илҳом Суюнов миллионлар эвазига "Бунёдкор"га ўтмаганди. Кечагидек ёдимда, Аҳмедов учун жуда катта маблағ беришга тайёр эди "қалдирғочлар".

Гейнрих деган номни илк маротаба 2001 йил Тошкентда бўлиб ўтгар Осиё чемпионати саралашида эшитган эдим. Ўшанда ЖАР стадионида бўлиб ўтган ўйинларда Саша бир неча бор рақиблар дарвозасини ишғол қилганди. Гейнрих 13 ёшида Ангрендан Олимпия захиралари коллежига келади. У нафақат яхши футболчи, балки футбол бўлимидагиларнинг барининг ёқимтойи эди. 2002 йил Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида у ҳақда ҳамма гапира бошлади. Айниқса Қатарга қарши гуруҳдаги сўнгги ўйинда биз учун ғалаба жуда муҳим эди. 5:4 ҳисобида бизнинг фойдамизга ҳал бўлган ўйинда сўнгги голни урган ҳужумчимиз, футболкаси ичидаги "Нас не догонишь" ёзувини барчага кўз-кўз қилган эди.

Александр Гейнрих БААда бўлиб ўтган ЖЧда Мали терма жамоаси Муса Багойокога қарши 

Сурияга қарши чорак финал ўйинидан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк маротаба жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди. Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон "ўлим" гуруҳидан жой олди. Аргентина, Испания ва Мали. Аргентина терма жамоасига қарши кечган ўйиннинг бошидаёқ Гейнрих жарима зарбасидан гол уриб ҳисобни очган эди. ЖЧ учун янги бўлган терма жамоани синдириб ташлаш ҳакамлар учун иш эмас эди. Ўша Нестеров даврозасига гол урган Иньестанинг Испанияси билан ҳам тенгма-тенг ўйнаган эдик. Афсуски ЖЧдаги дастлабки уринишимиз яхши чиқмади. Лекин бутун Ўзбекистон Нестеров, Гейнрих, Крушельницкий, Бикмаев, Иномов, Суюнов, Зейтуллаев ва Ҳасанов деган номларни яхши таниб олди.

Шундан кейин қаҳрамонимизнинг юлдузли онлари бошланди. "Пахтакор" сафида кетма-кет чемпионликлар. Унинг ўйини бошқалардан жуда фарқ қиларди. Ноодатий ҳаракатлар ҳимоячилар учун ҳақиқий бош оғриқ эди. 2003 Москванинг ЦСКАси ҳужумчимизни олиб кетди. Бу хато трансфер эди. У пайтлар "Пахтакор" менеджементи ҳам ҳали ёш, таклифдан бошлари осмонга етган. Кичик танаффусдан кейин Алекс яна жона-жон жамоасига қайтди. Ярим мавсум ўтиб унга "Торпедо" кўз тикди. Гарчанд, барча ўйинларда асосий таркибда тушган бўлсада, гол уриш унга насиб этмади ва у қарор қилди, бундан кейин - "Пахтакор"!

Кейинги тўрт мавсум шерлар сафида ҳаракат қилиб, 73та учрашувда 39та гол уришга муваффақ бўлди. Сўнгги пайтларда у ҳужум ортида ўйнай бошлади. Бошқа-бошқа позицияда бўлса-да, Аҳмедов - Гейнрих жуфтлиги "Пахтакор"ни жуда "қўрқинчли" кўриниш олишига сабаб бўларди. Ўша даврдаги Гейнрих, "Бунёдкор" учун ўйнаган Ривалдодан кўра қадрлироқ эди пойтахт учун. Ғурур ва номус учун ўйнарди, Гейнрих! Балки бу Сиз учун бўртирилган бўлиб кўринар, лекин Александр Гейнрихни танасида кечирган кечинмалари ҳақида кўпчилик билмайди ва у шунда ҳам майдонга тушиб жонини берарди.


Сурия терма жамоасига қарши кечган ўйиндаги селфини эслаб ўтсам. Ундан аввалги ўйинда Гейнрих гол урди ва мен уни чақирдим, шовқиндан эшитмади. Бу ҳақда машғулотда унга айтганимдан кейин, кейинги ўйинда албатта селфи тушишини айтди. Ўша куни у иккинчи бўлимда майдонга тушди, гол урди. Қувончли лаҳзалар, мен катта эҳтимол билан унутган деган ҳаёлга бордим. Бир пайт мени излаб, мен томон кела бошлади. Демак ёдида ва телефонимни тайёрладим. Бу селфи ФИФА сайтида ҳам эътироф этилди. Тўғри, бу бир шоу эди холос.


Гейнрих билан яна бир воқеани ёдга олсам. 2009 йил 27 май. 1 ҳафта аввал "Пахтакор" сафарда ОЧЛнинг 6-турида "Ал Ҳилол"га 2:0 ҳисобда енгилан. Бир тур аввал эса "Бунёдкор" Даммамда "Ал Иттифоқ"қа қарши ўйинда йирик, 4:0 ҳисобида мағлубиятга учрайди. Икки жамоамиз ҳам гуруҳда иккинчи бўлади ва 1/8 ўйинини сафарда ўтказиши керак. "Пахтакор"га рақиб сифатида "Ал Иттифоқ" тушади. Чартер рейси билан Даммамга ташриф буюрдик. Май ойининг сўнгги куни Саудия Арабистонида футбол ўйнаб бўлмас даражада иссиқ эди. 1-бўлим мезбонларнинг ташаббуси остида ўтди. Ўша даврда Гана терма жамоасининг асосий ҳужумчиси бўлган Принц Таго мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. Аксига олиб "Пахтакор"ни ўйини чиқмас, йигитлар чарчаб бўлишган эди. Иккинчи бўлимда иккита ўзгариш бўлди. Фарҳод ўрнига Зайниддин Тожиев, Шарофетдионов ўрнига Гейнрих тушади.

Бу ўйинни Зайниддин Тожиев шундай эслайди.

Ютаётган араблар ҳа деганда ётиб олаверади. Жоним чиқиб кетади. Бир пайт бундай қарасам, араб шифокори ётиб олаётган футболчисини олдига кела туриб, майда яхчаларни майдонга ташлаб қўяди. Қолганлар келиб уни тилини тагига солиб олади. Мен ҳам бир донасини олдим ва тилим тагига ташладим. Во! 45 даража иссиқда қуриб қолган танам бирам яйради. Кейин Гейнрихга айтдим, у ҳам шундай қилди. 5-дақиқадан кейин яна тилимиз қурийди, шунда жамоадошларимга, хей, эҳтиёт бўлиб ағдарларинг биттасини дедим. Иш берди, шифокор чиқиб яна яхчалардан тўкиб кетди. Бу сафар биз ҳам кўпроқ олдик. Шундан кейин танамиз тетиклашди ва чопа бошладик...


Ҳақиқатдан ҳам иккинчи бўлимда ғалабага эрта ишониб юборганидан бўлса керак, "Пахтакор" ташаббусни қўлга олади. Аввалига Зайниддин Тожиев ҳисобни тенглаштиради. Ўйин тугашига сониялар қолганида жарима зарбаси белгиланади. Ўша жарима зарбаси берилган вазиятни кечагиден ёдимда. Бурчак зарбаси амалга ошириладиган нуқта ва "Пахтакор" захира ўриндиғи ўртасида суратга олиб ўтирар эдим. Бу пайтда ЕЧЛ финалида "Барселона" - МЮ билан ўйнаётган эди. Ҳали замонавий телефонлар йўқ. Mail.ru агент ишлатамиз. Хуллас жарима зарбаси белгиланди. Масофа чамаси 20 метрлар. Тўп олдига Андреев келди. Гейнрих эса унга ичкарига кириш кераклигини айтди ва ўзи тўпга шундай зарба берди, бу гол бизни 1/4 финалга олиб чиқди. Бу 2009 йилнинг 27 май санаси эди. Яна бир футбол жонкуяри Гайрат эса бир кун аввал Маккага қилган зиёратимизда менга "Championat.uz" сайтини очиш борасида таклиф билан чиққан эди! Мана шу ўйиндан кейин "Пахтакор" ОЧЛнинг кузги босқичига, мен эса янги очиладиган сайтга тайёргарликни бошладим.

Шу икки футболчи "Пахтакор"га муҳим бўлган голларни уришга муваффақ бўлган эди. 


Шу куни стадионга келган оз сонли мухлисларгина "Пахтакор" ғалабасига ишонган эдилар.


Телеграмда - Nadirkhuja Yuldashev.

Rating: +75   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика